Жорий йил 28 июнь куни Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Л.Турсунова, шаҳар Дин ишлари бўйича бош мутахассис А.Хамдамов, шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Д.Бахранова, шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб -қувватлаш бўлими бошлиғи маслаҳатчиси Х.Эрнафасов, шаҳар бош имом хатиби ноиби Н.Қўлдошев ҳамда "Кончилар" МФЙ раиси Д.Сувонова билан ҳамкорликда "Ижтимоий - маънавий муҳит"ни соғломлаштириш мақсадида "Кончилар" МФЙ аҳолиси ўртасида "Оммавий маданият", "Жаҳолатга қарши маърифат", "Диний экстремизм ва терроризм жамият барқарорлигига таҳдид", Ислом динининг тинчликпарварлик моҳияти, хотин-қизлар учун яратилаётган имкониятлар ва оилавий ажримларни олдини олиш ҳамда кекса авлод вакилларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни мавзусида тарғибот тадбири ҳамда давра суҳбати ўтказилди.
Хатирчи туман "Шайх Гадой Селкин" масжидида тумандаги 27 нафар отинойлар иштирокида 6 ой давомида амалга оширлари тўғрисида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси Хатирчи туманида бош мутахассиси М. Отақулов, туман бош имом хатиби М. Юнусов, туман манавият бўлими бош мутахассиси Ф. Олимжоновлар иштирокида ташкил қилинди. Йиғилишда соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда камчилик танқидий таҳлил қилинди. Бугунги кунда МФЙларда ажримлар ҳамда нотинч оилалар билан тарғибот тадбирларини фаоллик билан ташкил қилганлиги, ОАВ чиқишларда ўрнак бўлган Отинойларга туман хокимлигининг эсталик совғалари ҳамда ТАШАККУРНОМАСИ билан тақдирланди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги