Жорий йилнинг 05 февраль санасида Кармана тумани "Қосим Шайх'" жомий масжидида имконияти чекланган, гапириш ва эшитишда нуқсони бор фуқороларимиз учун маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоятдаги вакили Р. Шербутаева, ЎМИ вилот бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова, туман бош имом хатиби Б. Ҳакимов, ногиронлар жамияти томонидан вакиллар ҳам иштирок этишди. Тадбирда туман бош имом хатиби томонидан "Фолга бориш оғир гуноҳ" номли маърифий дарс бўйича ҳам тушунчалар берилди. Йил якунида имконияти чекланган фуқаролар орасида қўл меҳнати бўйича ташкил этилган Янги Ўзбекистонда "Эл азиз, инсон азиз" лойихаси бўйича Республика кўрик танловида фахирли ўринни эгаллаб қайтишган беш нафар имконияти чекланган фуқароларимиз ЎМИ вилоят вакиллиги томонидан ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Улар орасида миссионерликдан қайтмаган фуқаро ҳам бўлиб тадбирдан сўнг нихоятда хурсанд бўлгани ва динимизга нисбатан ишончи ортганлиги тўғрисида баён қилди. Тадбир давомида қатнашчиларимиз Вақф хайрия жамоат фонди томонидан эҳсон дастурхонига таклиф қилиндилар. Тадбир ниҳоясида барча иштирокчилар Яратганга шукроналар келтириб юртимиз, тинчлигимиз ҳаққига кўпдан кўп дуолар қилдилар.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги