10 072022 йил санасида Кармана тумани "Қосим Шайх'" жомий масжидида имконияти чекланган яъни гапириш ва эшитишда нуқсони бор фуқоролар учун навбатдаги диний маърифий машғулот дарси бўлиб ўтди. Машғулот дарсини туман бош имом ёрдамчиси И. Ҳакимов, вилоят бош отинойиси У. Холова,туман бош отинойси Ф. Мирзаева, кар соқовлар жамияти сурдо таржимонлари ва кар ва соқов имконияти чекланган фуқоролар иштирок этдилар. Машғулот дарси " Ислом дини гўзал ахлоққа чорлайди", оила учун илмнинг шараф эканлиги, силаи рахим тўғрисида бўлиб ўтди. Қатнашчилар ўз илмлари тўғрисида ҳам ўртоқлашдилар. Тадбир нихоясида хомийлар томонидан эҳсон дастурхони ёзилди ва тинчлигимиз ҳаққига шукроналар келтирилб дуолар қилинди.