Имконияти чекланган фуқаролар муаммолари ўрганилди

17-02-2019, 20:13 admin Янгиликлар 1 043


Жорий йилнинг 10 февраль куни Навоий вилоятида ўтказилган "Вақф" фондининг “Сиз ёлғиз эмассиз” тадбирининг узвий давоми сифатида 17 феврал куни Кармана туман "Қосим Шайх" масжидида имконияти чекланган фуқароларнинг муаммоларини эшитиш ва уларни ҳал этиш, уларни тўғри йўлдан адашмасликларини таъминлаш мақсадида мутасадди ташкилотлар иштирокида учрашув ташкил этилди.

Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим мутахассиси М.Абубакирова, Навоий вилоят ҳокими ўринбосари Ғ.Мусурманов, туман ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар вакиллари ва сурдо таржимонлар ташриф буюришди.

Йиғилишни вилоят бош имом хатиби ўринбосари Д.Эргашев кириш сўзи билан очиб, Ислом динининг соф ва муқаддас дин эканлиги, юртимизда ҳам диний-маърифий соҳаларда улкан ислоҳотлар амалга оширилётгани тўғрисида гапириб ўтди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Ғ.Мусурманов сўзга чиқиб, диний соҳа ходимлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида айтиб ўтди. Турли экстремистик оқимлар, миссионерлик гуруҳларининг таҳдидлари ҳақида тўхталиб ўтилди. 15 феврал куни Навоий шаҳридаги "Ҳазрат Алишер Навоий" жомеъ масжидида имконияти чекланган фуқароларнинг жума маърузасини сурдо таржимон ёрдамида тўғридан-тўғри ўқиганликлари айтилди. Имконияти чекланган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича туман ҳокимликлари ва мутасадди ташкилот вакилларига кўрсатмалар берилди.

М.Абубакирова сўзга чиқиб, имконияти чекланган фуқароларни турли секта ва оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш, уларнинг дард-ташвишларини эшитиб, ўз вақтида ҳал қилиш лозимлигини айтиб ўтди.

Бундан ташқари, апрел- май ойларида имконияти чекланган фуқароларга зиёратгоҳларга бориш имконияти яратилиши, улар учун вилоятда ҳунармандчилик кўргазмаси ташкил этилишини таъкидлади.

Йиғилиш давомида имконияти чекланган фуқаролар ўз муаммолари билан мурожаат этишди.
Уларнинг ҳар бирининг муаммолари тингланиб, ижобий ҳал қилиш чора тадбирларни кўришга келишилди. Ҳар бир туманда бу фуқаролар билан алоҳида учрашувлар ташкил этилиб, муаммоларни ижобий ҳал этиш қайд этиб ўтилди.

Йиғилиш сўнгида "Вақф" ҳайрия жамоат фонди томонидан имконияти чекланган фуқароларга совғалар тарқатилди.

Имконияти чекланган фуқаролар муаммолари ўрганилди
Имконияти чекланган фуқаролар муаммолари ўрганилди
Имконияти чекланган фуқаролар муаммолари ўрганилди

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги матбуот хизмати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш