Бугун 30-март Тошкент шаҳар "Қорақамиш" даҳасида жойлашган " Беруний" тўйхонасида "Сиз бизга кераксиз" шиори остида Республика Вақф жамғарма фонди, Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси, Республика кар ва соқовлар жамияти билан биргаликда вилоят ва Тошкент шахар ва туманлари, имконияти чеклаланган фуқаролари орасида мусобоқа ташкил этилди. Мусобоқа иштирокчилари "Исломда қирқ фарз, " Аллоҳнинг гўзал исмлари" " саловат ва нашида" лар айтиш бўйича беллашдилар. Беллашувда Навоий вилояти имконияти чекланган фуқароларимиздан 22 нафар эркак ва аёл фуқороларимиз ҳам қатнашдилар. Бунда Навоий вилояти, имконияти чекланган фуқороларимиз, Кармана тумани бош отинойиси Ф. Мирзаева, Ўзбекистон карлар жамияти Навоий вилояти ҳудудий бўлими раиси М. Хусинова ва сурдо таржимонларимиз биргаликда вилоятимиз шаънини ҳимоя этиш учун иштирок этдилар. Тадбирда беллашган иштирокчиларимиз барча иштирокчилар орасида фахирли иккинчи ўринни қўлга киритишди. Мусобоқа сўнгида Тошкент вилояти, Тошкент шаҳар, Вақф жамғарма фонди раҳбарияти томонидан барча иштирокчилар қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирландилар.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги