Бугун 10-ноябрь 2022 йил санасида, Навоий вилояти "Алишер Навоий" жомий масжидида, шахар отинойилари ўртасида 8-декабрь Конституция куни муносабати билан, "Сиз қонунни биласизми? "- кўрик танловининг шахар босқичи бўлиб ўтди. Отинойилар ичидан танлаб олинган беш нафар иштирочилар диний ва дунёвий билимлари ҳамда, қонунни қай даражада билишлари борасида саволларга жавоб беришди. Беллашув уч босқичда ташкил этилган бўлиб, иштирокчилар таништирув, бир хадис шархи ва қонунчилигимиз борасидаги cавол жавоблар борасида беллашдилар. Кўрик танлов кўтаринки ва қизиқарли ташкил этилган бўлиб, қатнашчи ва иштирокчи отинойиларимиз учун ҳам керакли ва айни дамда манфаатли бўлди. Ҳакамлар ҳайати кўрик танловга иштирок этган ҳар бир отинойини бурч вазифалари жараёнидаги фаолиятларини, нотиқлик даражалари ҳамда илм даражаларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир шарт бўйича бахо беришди. Қатначилар орасида, Шахар" Орзу " мфй отинойиси Г. Усмонова барча савол жавобларга тўлиқ жавоб берган ҳолда кўрик танловнинг ғолиблигини қўлга киритди ва навбатдаги кўрик танловининг вилоят босқичига йўлланма олди. Барча иштирокчи отинойиларимиз, вакилликнинг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги