Жорий йилнинг 8-ноябрь куни Навоий вилояти Қизилтепа туман "Боязид Бистомий" жомеъ масжидида, отинойилар ўртасида 8-декабрь Конституция куни муносабати билан, отинойиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида, "Сиз қонунни биласизми? "- шиори остида туман отинойлари ўртасида кўрик танлов ташкил этилди. Танловда, дин ишлар бўйича Қўмитанинг вилоятдаги ҳудудий бошқармаси, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассиси Р. Шербутаева, туман бош имом хатиби З.Орипов, дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бўлими мутахассиси Ҳ.Болтаев, туман бош отинойиси М.Файзиева ҳамда туманнинг барча отинойилари иштирок этдилар. Тадбир уч босқичда олиб борилди, бунда отинойиларнинг диний ва дунёвий билимлари ҳамда, қонунни қай даражада билишлари синовдан ўтқазилди. Беллашувда иштирок этган беш нафар отинойилар орасида " Ҳафақориён" маҳалласи отинойиси Меҳригул Шоназарова биринчи ўринни олишга сазовор бўлди ва вилоят босқичида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди. Беллашувда иштирок этган барча отинойилар Боязид Бистомий масжиди маъмурияти томонидан тақдим этилган фахрий ёрлиқ ва китоб жамланмалари билан тақдирландилар.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги