Жорий йилнинг 9- ноябрь санаси Алишер Навоий жомий масжидида ЎМИ томонидан тақдим этилган Умра сафарига кетувчи хотин-қизларимиз учун ''Умра сафар одоблари' тўғрисида навбатдаги машғулот дарси ташкил этилди. Бунда дин ишлари бўйича Қумитанинг вилоятдаги вакили Р. Шербўтаева, ЎМИ вилоят ваеили бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холовалар сўзга чиқиб хожиларимиз Ура сафарига бориб қайтарзда ибодатларни бажаришлари, тартиб қоидалари, қайтиб келганларидан сўнг эса, мусулмон кишига хос бўлган амалларда, махалла ва жамоат ишларида, тўй марака маросимларда қатнашиб, исрофгарчиликсиз ўтқазиш, ёшлар тарбиясида ибрат бўлишлари, асосан зиёратдан кўзланган мақсад, ибодатларни савоб даражалари, сафар давомидаги манзиллар ва муборак маконларда бажариладиган амаллар тўғрисида кўрсатма ва тушунчалар бериб ўтдилао, бўлажак ҳожиларимиз қўшимча равишда ўзларини қизиқтирган саволларга кераклича жавобларни олдилар.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги