Бугун 01 10 2022 йил санаси Алишер Навоий жомий масжидида Умра сафарига кетувчи ҳожиларимиз учун ''Умра сафар одоблари" тўғрисида тадбир ташкил этилди. Тадбирда ЎМИ вилоят вакиллиги бош имом хатиб хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова, Кармана тумани бош отинойиси Ф. Мирзаевалар бўлажак хожиларимиз сафардан қайтиб келганларидан сўнг махалла ва жамоат ишларида, тўй марака маросимларда қатнашиб, исрофгарчиликсиз ўтқазиш, ёшлар тарбиясида ибрат бўлишлари ҳамда Умра сафар одоблари, зиёратдан кўзланган мақсад, ибодатларни савоб даражалари, сафар давомидаги манзиллар ва муборак маконларда бажариладиган амаллар, сафар машаққатлари ва қабул бўлган ибодатларнинг ажр мукофотлари тўғрисида тушунчалар бериб ўтди. Бўлажак ҳожиларимиз қўшимча равишда хотинқизларга хос бўлган саволларга кераклича жавоб олдилар.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги