






Бугун Алишер Навоий жомеъ масжиди биносида, вилоятдаги шахар ва туман бош имом хатибларнинг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари билан йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Дин ишлар бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармаси хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассис Р. Шербўтаева, ҳамда Вилоят бош отинойиси У. Холова олиб бордилар. Кун тартибида: отинойиларнинг диний ва дунёвий билм салоҳиятини ошириш, аёл қиз фуқаролар орасида шукроналик, бағрикенглик каби олий қадрияларни тарғиб қилиш ва кенг ёйилишига кўмаклашиш, ажримларни сонини камайтиришга эришиш чоралари, тарғибот гурух рахбатлари билар биргаликда ишни тўғри ташкил этиш, отинойиларни билим салохиятларини ошириш мақсадида маърифат дарсларини бош имом хатиблар билан биргаликда ташкил этиш, ЎМИ дан чиқаётган ҳар қандай мурожаатнома ва топшириқларга беэтибор бўлмаслик каби масалалар кўриб чиқилди. Мажлис сўнгида бош отинойиларнинг фикр мулоҳазалари тингланиб таклифлар инобатга олинди.


Навоий шаҳар Алишер Навоий жомий масжидида Навоий шахар отинойилари учун "Маърифат" дарси бўлиб ўтди. Маърифат дарси давомида Вилоят бош имом -хатиби Т.Рўзиев "Мавлуд" ойи фазилатлари тўғрисида маьруза қилдилар. ЎМИнинг раиси Муфтий Нуриддин домла Холиқназаровнинг Ўзбекистондаги аҳли илмларга қилган мурожаатномалари ўқиб эшиттирилди ҳамда тўлиқ тушунчалар берилди. Вилоят бош отинойиси У.Холова ижтимоий муҳитни яхшилаш мақсадида ва бидъат -хурофотларни олдини олиш борасида маьруза қилдилар. Ушбу топшириқларни вақтида махаллий хотин-қизларга етказиш мақсадида отинойиларга топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги