


Бугун 20 10 2022 йил санаси Алишер Навоий жомий масжидида ЎМИ томонидан тақдим этилган Умра сафарига кетувчи хотин-қизларимиз учун ''Умра сафар одоблари' тўғрисида тадбир ташкил этилди. Тадбирда дин ишлари бўйича Қумитанинг вилоятдаги вакили Р. Шербўтаева иштирок этиб хожиларимиз сафардан қайтиб келганларидан сўнг мусулмон кишига хос бўлган амалларда, махалла ва жамоат ишларида, тўй марака маросимларда қатнашиб, исрофгарчиликсиз ўтқазиш, ёшлар тарбиясида ибрат бўлишларини таъкидладилар. Тадбирда вилоят бош имом хатиби хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова Умра сафар одоблари, зиёратдан кўзланган мақсад, ибодатларни савоб даражалари, сафар давомидаги манзиллар ва муборак маконларда бажариладиган амаллар, сафар машаққатлари ва қабул бўлган ибодатларнинг ажру мукофотлари тўғрисида тушунчалар бериб ўтди, бўлажак ҳожиларимиз қўшимча равишда ўзларига керакли бўлган саволларни бериб, ЎМИ вакиллик ходимлари томонидан керакли жавобларни олдилар.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги
скачать dle 11.0фильмы бесплатно