“Odobli qiz”, “Iffatli kelin”, “Maʼrifatli ayol” gʻoyalari keng targ'ib qilinmoqda.
Bugungi kunda otinoyilarning vazifalari doirasi juda kengaygan. Ular nafaqat diniy bilimlar egasi, balki yurtimizda kechayotgan ijobiy oʻzgarishlar, iqtisodiy, taʼlim va boshqa sohalarda olib borilayotgan islohotlar, jamiyatimiz maʼnaviy, diniy hayotida kechayotgan oʻzgarishlarning faol ishtirokchisiga aylanishgan. “Odobli qiz” “Iffatli kelin”, “Maʼrifatli ayol” gʻoyalarini keng targʻib etish maqsadida NavDPI “Fizika-texnologiya” fakultetida davra suhbatlari tashkil etildi.
Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash, ularning huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoyalash, xotin-qizlarning ijtimoiy-siyosiy hayotdagi roli va faolligini oshirish masalalariga eʼtibor qaratildi.
Davra suhbatida Oʻzbekiston musulmonlari idorasi vakili, viloyat Bosh imom xatibining xotin-qizlar masalalari boʻyicha yordamchisi Umida Xolova hamda institut psixologi Dilfuza Abdurimova, fakultet rahbariyati, professor-oʻqituvchi va talabalari ishtirok etdi.
24.10.2022й Конимех тумани Шўркул мфй отинойиси Ҳ.Темирова Шўркул мфй Янги Обод кўчаси 26-уй Муратбаев Марат бобо ва Обилова Гулсара онажон хонадонида бўлиб, у ерда аёллар билан "Мавлиди Набий", "Мавлид нима дегани?", "Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором олур", "Аёл-қизлар томонидан содир этилаётган миллий ва диний қадриятларга тўғри келмайдиган кийиниш маданияти ва одоб-ахлоқ қоидаларидаги турли-хил сальбий ҳолатлар" мавзуларида суҳбат олиб бориб, кераклича тушунчалар бериб ўтди.Конимех тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Л.Бобоназарова.
Зарафшон маҳалласидан Л. Янги қурилиш маҳалласига келин бўлиб тушган. Уч ой яшаб қайнона билан келиша олмай ота уйига келиб қўйган. Турмуш ўртоғи Ж. билан гаплашдик, онам кўнмайди, деди. Амакиси билан, онаси билан гаплашдик. Қизнинг онаси яшасин деди, қайнона жуда ўжарлик қилди. Икки маҳалла хотин қизлар фаоли Умрзоқова М. Бобожонова М. отинойи Исломова М. амакиси ўқитувчи, йигитни холаси бир амаллаб қайнонани тўхтатдик. Келинни сабрли бўл, ҳомиладорсан қайнонангга яхши гапир деб уйига қўйиб қайтдик. Қайнотаси яшайди, ўзим назорат қиламан деди-ю, хотини кўп гапираркан. Инсоф берсин.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
Бугун 26.10. 2022 йил санаси Алишер Навоий жомий масжидида Умра сафарига кетувчилар учун ''Умра сафари одоблари'' тўғрисида тадбир ташкил этилди. Тадбирда дин ишлари бўйича Қумитанинг вилоятдаги вакили Р. Шербўтаева иштирок этиб хожиларимиз сафардан қайтиб келганларидан сўнг мусулмон кишига хос бўлган амалларда, махалла ва жамоат ишларида, тўй марака маросимларда қатнашиб, исрофгарчиликсиз ўтқазиш, ёшлар тарбиясида ибрат бўлишларини таъкидладилар. Тадбирда вилоят бош имом хатиби хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова Умра сафар одоблари, зиёратдан кўзланган мақсад, ибодатларни савоб даражалари, сафар давомидаги манзиллар ва муборак маконларда бажариладиган амаллар, сафар машаққатлари ва қабул бўлган ибодатларнинг ажру мукофотлари тўғрисида тушунчалар бериб ўтди, бўлажак ҳожиларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга кераклича жавобларни олдилар.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги