





зиёратдан кўзланган мақсад, сафар машаққатлари, масжидул Набавияда, масжидул Ҳарамда адо этилаётган ибодатларни савоб даражалари, эҳромдаги ва ибодатдаги қонун қоидалар, сафар давомидаги бориладиган манзиллар ва у ерларда бажариладиган амаллар, Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган бўлажак ҳожиларимиз учун сафар машаққатлари ва қабул бўлган ибодатларнинг ажру мукофотлари тўғрисида батафсил тушунча бердилар. Бўлғуси ҳожиларга Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга бўлган меҳмонхоналар тайёр бўлиб, унда тажрибали ишчи гуруҳ, малакали шифокорлар хизмат кўрсатаётганлиги ва бу борада ҳар бир бўлажак ҳожи сабр ва шукур билан ибодатларга тайётгарлик кўрмоқликлари тўғрисида тушунчалар берилди. Бўлажак ҳожиларимиз ўзларинини қизиқтирган барча саволларга бош имом хатиб Т.Рўзиев томонидан жавобларини олдилар. Тадбир сўнггида Ҳаж сафарига отланаётган юртдошларимизни сафарлари бехатар ибодат ва дуолари мустажоб бўлишлигини сўраб дуолар қилинди. Аллоҳ таоло барча ҳаж сафарига отланаётган юртдошларимизнинг сафарларини муборак, ибодату дуоларини ижобат айласин.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги