Имом-хатиб аҳоли билан суҳбат ўтказди

28-03-2017, 15:38 Istamjon Khamrayev Янгиликлар 1 553

Ёшларимиз тарбиясида илмнинг аҳамиятини янада кенгроқ тушунтириш, фарзандларимизни дунёдаги ягона нажот – илму-маърифатга, касб-ҳунарга тарғиб этиш мақсадида Навоий вилояти Нурота туман “Чилустун” жоме масжиди имом-хатиби Атоев Отабек 2017 йилнинг 22 март куни Нурота туманида жойлашган “шаҳристон”, “саидато” маҳаллаларидаги хонадонларда бўлиб, ота-оналар, ўқувчи-фарзандлар билан суҳбат ўтказди.
Суҳбат давомида имом-хатиб инсоннинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта бахтли, бўлишининг муҳим омили – илмга эътибор эканини таъкидлади. Шунингдек, Отабек Атоев баъзи ёшларнинг таълимга эътиборсиз муносабатда бўлиб, ўқишга бормаслиги ачинарли ҳолат эканини урғулади. Ота-оналар ўз фарзандининг одоб-ахлоқи, таълим-тарбиясига масъул эканини, дарс вақтида беҳуда ишларга чалғимай бор диққат-эътиборини ўқишга жалб этишга қаратиб ўтди.
Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бирингиз бошлиқсиз, ҳар бирингиз қўл остидагига масъулдир. Имом ҳам бошлиқдир. У қавмига масъулдир. Эр киши ўз аҳлига бошлиқдир. У аҳлига масъулдир. Аёл киши эрининг уйида бошлиқдир. У болаларига масъулдир», дея марҳамат қилганлар (Муттафақун алайҳ).
Суҳбат асносида имом-хатиб янги чоп этилган маърифий ва бадиий адабиётлардан совға қилди.
Бундай хайрли ташрифдан мамнун бўлганлар, кўрсатилаётган маънавий эътибордан диллар шод бўлгани, ёшларимиз келажаги китобга ошно тутиниш билан нурафшон бўлишини билдириб қолдилар.
Улкан сўз санъаткори, шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари ёзганларидек: “Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаидир”.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллигискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш