Луқмони ҳаким насиҳатлари

16-01-2018, 17:39 Istamjon Khamrayev Мақолалар 2 434

Қуръони Каримда Луқмон сураси бўлиб, ушбу сурага бу ном берилишига сабаб сурада Луқмон исмли кишига Аллоҳ таоло ҳикматни ато этганлиги, унинг фарзандларига насиҳатлари келтириб ўтилади.
Батаҳқиқ, Биз Луқмонга: «Аллоҳга шукр қил. Ким шукр қилса, ўзи учун қиладир. Ким ношукрлик қилса, бас, албатта, Аллоҳ беҳожат ва мақталган зотдир», деб ҳикматни бердик.
«Ҳикмат», аслида, ҳар бир нарсани яхшилаб ўз жойига қўйиш, деган маънони беради. Шу боисдан ҳам ҳар бир гапни тўғри сўзлаш ва ҳар бир ишни тўғри бажаришга «ҳикмат» дейилади. Аллоҳ таоло ҳазрати Луқмонга ана шундай неъматни ато қилганини ушбу оятда билдирмоқда. У кишининг исмларига “ҳаким” лақаби қўшилиб зикр қилиши сабаби ҳам шундан. Баъзи кишилар бу ҳикмат соҳиби бўлган зотни Пайғамбар деб ҳам айтишган. Аммо аксар уламоларимиз, жумладан, кўпгина тафсирчиларимиз, Ҳазрати Луқмон Пайғамбар эмас, ҳаким бўлган, дейдилар. Чунки Пайғамбарларнинг зикри келган Қуръон оятларида бу кишининг исмлари келмаган. Шунингдек, у кишининг Пайғамбар бўлганлари ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳеч бир хабар бермаганлар.
Эсланг, Луқмон ўғлига панд-насиҳат қилар экан, деган эди: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк келтириш катта зулмдир».
Луқмони ҳаким фарзандига насиҳатни энг оғир гуноҳ бўлмиш Аллоҳ таолога ширк келтиришдан сақланишни айтишдан бошлади. Луқмони ҳакимнинг бу насиҳатидан сўнг Аллоҳ таоло ота-онанинг қадри, уларга бўладиган мунасабат ҳақида зикр қилади.
Биз инсонга ота-онасини (яъни уларга яхшилик қилишни) амр этдик. Онаси унга ожизлик устига ожизлик билан ҳомиладор бўлди (яъни қорнидаги ҳомила каттарган сари онанинг ҳоли қуриб, заифлаша борур) уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (келур). (Биз инсонга буюрдикки), «Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Ёлғиз Ўзимга қайтажаксан!»
Аллоҳ азза ва жалла бу оятда фарзанд дунёга келишида онанинг қанчалик машаққатга дучор бўлишини эслатиб, Яратувчи бўлмиш Ўзига ва ундан кейин ота онасига шукр қилишга буюрмоқда. Уларга шукр қилиш эса ота – онанинг ким бўлишидан қатий назар нолимасликка, ҳамиша уларнинг хизмат ва итоатида бўлиш орқали бўлади, илло
Агар улар (яъни ота-онанг) сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга зўрласалар у ҳолда уларга итоат этма! Уларга (гарчи кофир бўлсаларда), дунёда яхши муомалада бўлгин ва ўзинг менга ижобат-тавба қилган кишиларнинг йўлига эргашгин! Сўнгра (яъни қиёмат кунида) Ўзимга қайтурсизлар, бас, мен сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берурман».
Ота онанинг итоатида бўлиш фарзанднинг бурчи лекин, улар Аллоҳга ширк келтиришга ундасалар итоат қилинмайди. Эътиқодда солиҳ, Яратганнинг йўлига ижобат қилган инсонларга эргашилади. Бироқ ота онага яхши муомалада бўлишда давом этилади. Охиратда эса қилинган амалларнинг барисини хабари берилади ҳаттоки у амал
(Луқмон деди): «Эй ўғилчам, шак-шубҳа йўқки, агар хардал (ўсимлигининг) уруғидек (бир зарра яхши ёки ёмон амал қилинадиган) бўлса, бас у (амал) бирон харсанг тош ичида ё осмонларда ёки ер остида бўлса, ўшани-да Аллоҳ келтирур. Зеро Аллоҳ сергак ва огоҳдир.
Сура давомида Луқмони ҳаким қилинган амал ачитқи уриғидек кичик бўлсада Яратганнинг этиборидан четда қолмаслиги баён қилинмоқда.
Эй ўғилчам, намозни тўкис адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонлиқдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балоларга) сабр қил! Албатта мана шу ишларнинг мақсадга мувофиқдир.
Сўнгра луқмони ҳаким фарзандига доимо Аллоҳнинг ибодатида бўлишни, инсонларни яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтаришни, ўзига етиши мумкин бўлган турли бало офатларга чиройли сабр қилишни айтмоқда. Агар шундай йўл тутадиган бўлса кўзланган мақсадга эришилади.
Одамлардан (мутакаббирлик билан) юзингни ўгирмагин ва ерда кибру-ҳаво билан юрмагин. Чунки Аллоҳ барча—кибр-ҳаволи —мақтанчоқ кимсаларни суймас.
Бечораҳол ва заиф инсонлардан юзингни бурма, Аллоҳ сенга берган неъматлар ортидан кибр қилма, чунки кибру ҳаво Аллоҳгагина хос, барча неъмат Аллоҳники, бу неъматлар орқали бандани кибрга кетишини Аллоҳ асло суймайди.
Юрганингда ўртача юргин ва овозингни паст қилгин. Чунки овозларнинг энг ёмони эшаклар овозидир».
Шу билан бирга юрганда тезлашиб ҳам, секин судралиб ҳам юрма меёрида-ўртача юр, овозингни беҳудага кўтарма, мулойим бўл. Бақироқлик инсонга яраширли фазилат эмас, у энг йоқимсиз овоз эшак ханграшига монанддир.
Юқоридаги оятлар Луқмон сурасининг 12-19 оятларида келтирилган. Аллоҳ таоло ушбу оятларда отанинг ўғлига қилиши мумкин бўлган энг гўзал насиҳатларини келтирмоқда. Ушбу насиҳатларни ҳар бир мусулмон ўз фарзандига қилиб бориши лозим. Аввало унга Аллоҳни танитиш, Унга ширк келтирмасликни тайинлаш лозим. Сўнгра бутун махлуқотни яратган Аллоҳга ва фарзандни дунёга келишида сабабчи бўлган ота онага шукр қилишга чорлаш лозим. Ҳар бир қилинаётган амал учун ҳисоб китоб борлиги, яхшилик учун мукофот ёмонлик учун эса жазо борлигини такидлаб, Аллоҳнинг ибодату итоатида бўлиш инсонларни яхшиликка чорлаш уларни ёмонликлардан сақлаш ҳар бир инсоннинг вазифаси эканлигини тушунтриб бориш керак. Ҳаётда турли хил синовлар, қийинчиликлар бўлиши, уларга чиройли сабр қилганларгина охирида ютуққа эришишларини билдириш лозим. Инсонлар билан бўладиган муомалада хушфел бўлиш, димоғдорлик қилмаслик юриш туришда ҳам ўртача йўл тутишни фарзандлар онгига сингдириб бориш мақсадга мувофиқ бўлади.

Кармана туман Қосим Шайх масжиди имом ноиби И.Хамраевскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш