Маҳзунликдан қандай қутилиш мумкин?

25-01-2019, 07:44 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 396

Савол: Ассалому алайкум! Шу кунларда жудаям маҳзунман. Нима ҳоҳлаётганимни ўзим ҳам била олмаяпман. Эътибор берсам истиғфор ҳам айтмай қўйдим. Алҳамдулиллаҳ намозларимни вақтида ўқишга ҳаракат қиламан. Лекин негадир йиғлагим келаверади. Ҳудди қаддим букилиб чўкиб қолганга ўхшайман. Домлаларнинг маҳзун бўлмаслик ҳақидаги маърузаларини ҳам эшитдим шу мавзудаги мақолаларни ҳам ўқидим. Эшитиб туриб ўқиб туриб ҳам ўзимни йиғидан тўхтата олмаяпман. Менимча ҳар бир мусулмон бундай маърузаларни эшитиб кўзига ёш олса керак албатта. Бу вазиятдан чиқишим учун яна нима қилсам бўлади жавобингиз учун раҳмат.
Жавоб: Ваалайкум ассалом! Тўрт нарсадан ғафлатда қолманг!
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Тўрт нарсадан ғафлатда қолган тўрт кишига ҳайронман:
Биринчиси ғам-ғуссага ботган одам. У қандай қилиб Юнус алайҳиссаломнинг Қуръонда келган, «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, иннии кунту миназ-золимийн» (Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман! Мен ўзимга зулм қилиб қўйдим) деган дуосидан ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Биз унинг дуосини ижобат қилдик ва ғам-ғуссадан нажот бердик» демоқда-ку! (Анбиё сураси, 87, 88-оятлар)
Иккинчиси катта зарар етган одам. У қандай қилиб Айюб алайҳиссаломнинг Қуръонда келган, «Иннии, массанияд-дурру, ва анта арҳамур-роҳимийн» (Менга оғир зарар етди. Аммо Сен раҳм қилувчиларнинг энг раҳмлисисан) деган дуосидан ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Биз унинг дуосини ижобат қилдик ва унга етган зарарни кетказдик» демоқда-ку! (Анбиё сураси, 83, 84-оятлар)
Учинчиси даҳшатга тушган одам. У қандай қилиб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ мусулмонларнинг «Ҳасбуналлоҳ ва ниъмал-вакил!» (Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот қандай яхши вакил!) деган ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Улар Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила қайтдилар, уларга асло зарар етмади» демоқда-ку! (Оли Имрон сураси, 173, 174-оятлар)
Тўртинчиси одамларнинг макрига алданган киши. У қандай қилиб Мусо алайҳиссаломнинг Қуръондаги «Ва уфаввиду амрии илаллоҳ. Инналлоҳа басийрун билъибаад» (Ишимни Аллоҳга топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир) деган сўзидан ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Аллоҳ уни уларнинг ёмон макридан сақлади» демоқда-ку? (Ғофир сураси, 44, 45-оятлар). Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш