Водий бўйлаб сафарлар давом этмоқда

26-11-2019, 14:21 admin Янгиликлар 659

Меҳр-мурувват, саховат, бағрикенглик халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган тушунчалардир. Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами давлатимиз томонидан алоҳида ҳимояга олингани, уларга муносиб турмуш шароити яратиш борасида қилинаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш лозим.
Водий бўйлаб сафарлар давом этмоқда
Водий бўйлаб сафарлар давом этмоқда
Аввал хабар бериб ўтганимиздек , Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Ахмедов ва Водий вилоятлари бўйлаб халқимиз билан учрашувлари давом этмоқда. Галдаги манзил Фарғона вилоятининг Сўх туманига бўлди.
Ушбу гўшадаги илк ташриф маърифат маскани бўлган мактабга бўлди. Бу ерда мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар билан очиқ ва самимий суҳбат бўлиб ўтди. Сўнгра, ўқувчиларга турли мазмундаги ўқув-адабиётлари тортиқ қилинди.
Водий бўйлаб сафарлар давом этмоқда
Водий бўйлаб сафарлар давом этмоқда
Шунингдек, туманда фаолият юритаётган имом-хатиблар ҳамда кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, бугунги доруломон кунларга шукроналик ҳисси билан яшаш каби жиҳатларга тўхталиб ўтилди. Йиғилиш сўнгида кам таъминланган, ногирон ва моддий ёрдамга муҳтож инсонларга ногиронлик аравачалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечаклар тақдим этилди.
Водий бўйлаб сафарлар давом этмоқда
Водий бўйлаб сафарлар давом этмоқда
Куннинг иккинчи ярмида Фарғона вилояти имом-хатиблари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда тизимда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар тингланди, ечими бўйича аниқ таклифлар берилди.

ЎМИ Матбуот хизмати
Манба: Muslim.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш