





Шунингдек, Кармана туманидаги "Жалоир" жоме масжиди жамоати хожи боболари, имом ноиб ҳамда мутаввалиси ҳам фермер хўжаликларига бориб, миллий бойлигимиз бўлмиш оқ олтин - пахта теримида иштирок этишди ва фермерлар ва теримчилар ҳақига кўплаб баракалар тилаб, хайр - дуолар қилиб қайтишди.

Худди шу каби 3 ноябрь куни Конимех туманидаги жоме масжидлари жамоаси ва отинойилар ҳам 3 та фермер хўжаликларида бўлиб, жами 18 нафар киши иштирокида теримчиларга имкон қадар кўмак беришди.





Қизилтепа тумани имом хатиби бошчилигида туманда фермерлардан ва пахта теримчиларидан ҳол - аҳвол сўраб, пахта йиғим - теримида фаол иштирок этган ҳамда хирмонга энг кўп ўз ҳиссасина қўшганларга "Хўжа Ҳасан Андоқий", "Қизбиби" ва бошқа жоме масжидлари имом хатиблари билан биргаликда теримчиларга турли хил совға саломлар улашилди.