Бугун Навоий вилоятидаги барча жамоат жойларида хусусан бозорларда жоме масжид имом хатиблари бозор аҳлига - харидор ва савдогарларга маъруза қилишмоқда.
Кармана тумани деҳқон бозорида туман ҳокими, ДСИ бошлиғи, туман прокрори ва Кармана тумани бош имом хатиби, бозорда савдо қилувчиларга Коронавирус ваҳимаси, уни тарқалиши, юқимли эканлиги ва шунга муносиб равишда тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида айтиб ўтиб, ушбу иллат токи ўтиб кетиб, бартараф бўлмагунича нарх-навони сунъий равишда оширмаслик, бу орқали эса халқ ўртасида ваҳима кўтариб юборилишига сабабчилардан бўлиб қолмаслик ва шахсий гигиенага қатъий амал қилиш ва айниқса жамоат жойларини ҳам ҳар қачонгидан ҳам кўра тоза - озода сақлаш ҳақида тушинтириб ўтилди.
Шунингдек, Навоий шаҳридаги "Саҳоват" дехқон бозорида, Конимех тумани бозорларида ҳам мутасадди ташкилот вакиллари шунингдек мазкур ҳудудларга тегишли жоме масжидлари имом хатиблари ҳам маъруза қилишмоқда. Эслатиб ўтамиз ушбу маърузалар кўлами кенг олинган бўлиб Навоий вилоятидаги барча дехқон ва буюм бозорларида ташкил этилмоқда.