Жорий йилнинг 29 ноябрь кунида Навоий вилояти ИИБ Академик лицейи ўқувчи қизлари орасида ЎМИ вилоят вакиллиги ва профилактика назоратчилари билан биргаликдаги "Қизларимизнинг ибоси - ҳаёоси", "Ахлоқ - одоблари", "Гапириш ва кийиниш маданияти", "Хотин - қизлар ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини олиш" тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Унда ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги бош имом хатиби хотин - қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова сўзга чиқиб: "Аёл киши, ёш қиз бўладими, келинми, умуман олганда ожизалар қайси соҳада фаолият юритмасинлар, қайси йўналишда таълим олмасинлар улар нафосат эгасидирлар, қайсики бир давлатнинг маънавиятига баҳо бермоқ истасак, албатта унинг аёлларга қиладиган муомаласидан ёҳуд аёлларининг кийиниш одоби, муомала одоби, тарбия бобида қанчалик савияли бўлса мана ўша давлатда мўтадиллик бўлади, мана шунинг учун ҳам азиза сингилларим, қизларим сиз ҳар қандай шароитда ҳам сизнинг ортингизда Ота - она, устозлар, энг аввало Ватан шани ва обрўси турганлигини унутмасликларингиз, ҳар қанақа ҳолатда ҳам гўзал хулқ - атворингиз билан, етук тарбия, таълим, илм-у маърифатингиз билан ўзгалар ҳавасини келтирадиган, сиздан ўрнак оладиган, ифтихор туядиган бир оқила, доно, салоҳиятли қизлар бўлишингиз талаб этилида", -деб тадбирга якун ясадилар. Йиғилиш савол - жавобларга бой, қизиқарли бўлиб, тадбирдан олинган фойдалар ҳам бисёр бўлди.