


ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги Навоий шаҳар отинойилари ҳамда Навбаҳор тумани отинойилари, имом хатиби, туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда Навбаҳор тумани чекка ҳудудларида Маҳаллалар билан "Исрофгарчиликни олдини олиш", "Бидъат хурофотларга чек қўйиш", аёллар ўртасида бўлаётган "момооши", "мушкулкушод",каби маросимларга чек қўйиш мақсадида учрашув бўлиб ўтмоқда. Шаҳар отинойиларидан С.Арзиқулова ҳамда Г.Усмоновалар, Навоий вилоят вакиллиги ходимаси Ш.Раджабова, туман бош отинойиси Ж.Қиличова, туман имом хатиби Ф.Тошевлар тадбирда аҳолига, айниқса аёлларга тушунтириш ишлари олиб бормоқдалар. Навбаҳор туманининг "Наврўз", " Ижанд", "Меҳнат" МФЙларида тадбирлар ўтказилди. Аҳоли билан суҳбалар бошқа чекка ҳудудларида давом этиши режалаштирилган.

Хатирчи туман бош отинойиси С.Раимова "Аёллар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш" мавзусида "Чангир" МФЙда маъруза қилди.
