2018 йил 18 декабрь куни Зарафшон шаҳар 7-сонли мусиқа мактаби фаоллар залида Навоий вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва Зарафшон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлиги ўтказилган тадбирда "Қизлар тарбиясида ҳаё ва ибонинг ўрни" мавзусида маъруза қилинди. Ҳозирги кунда хотин-қизлар ўртасида содир бўлаётган кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш юзасидан тарғибот ишлари ўтказилди. Тадбирда Зарафшон шаҳар имом-хатиби К.Шодмонов сўзга чиқиб, бугунги кунда хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг ортиб бораётганилиги, аёллар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ўтган йилнинг шу ҳолатига кўра солиштирилганида кўпайганлиги айтиб ўтилди. Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳлги, бу каби воқеа-ҳодисларни олдини олиш учун нотинч оилалар, ёрдамга муҳтож аёллар, айниқса ўсмир қизлар билан алоҳида ишлар олиб борилиши кераклиги айтиб ўтди. Яна суҳбат давомида, ҳақиқий ўзбек аёлларига хос ибо-ҳаё "Ўткан кунлар" романидаги Кумуш тимсолида кўрган бўлсак, ҳозирда эса бу жиноятчиликлар кўрсаткичларига қараб, хотин-қизлардаги ибо ва ҳаёни йўқолиб бораётганини кўришимиз мумкинлигини айтди. Бунинг учун ёш ўсиб келаётган қизларимизнинг тарбиясига ота-оналаридан ташқари, Маҳалла мутахассислари, хотин-қизлар қўмитаси, мактаб ўқитувчилари, маҳалла расмий отинойилари ва имомлари барчалари бирлашган ҳолатда эътиборли бўлишларини алоҳида таъкидлади.