

Вилоятимиздаги диний ходимлар: жумладан, имом хатиблар, ноиб имомлар, маҳалла имомлари, ҳамда отинойилар учун ташкил этилмоқда. Семинарнинг биринчи босқичи Хатирчи, Навбаҳор, Конимех, Зарафшон, Учқудуқ туманларида ўтказилди. Халқаро Ислом академияси малакали ўқитувчилари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари вилоятимиздаги диний ходимлар билим савиясини оширишда ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
Бугун Навоий шаҳрида вилоятимиз диний ходимларининг малакасини ошириш ўқув семинари бўлиб ўтди.
