Навоий вилоятида диний ходимлар иштирокида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

28-04-2018, 09:36 admin Янгиликлар 1 467

26 апрель куни Навоий шаҳар Кончилик институти маънавият залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита, Навоий вилояти ҳокимлиги, Самарқанд Ҳадис ва Калом илми мактаблари ҳамда Навоий вилояти вакиллиги ҳамкорлигида “Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалага оширилаётган ислоҳотларнинг янги босқичи” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.
Семинарда вилоятдаги барча масжид имом хатиблари, ноиб имомлар ва маҳалла имомлари иштирок этишди.
Ушбу илмий-амалий семинардан кўзланган асосий мақсад, бугунги кунда диний ходимларнинг олдига қўйилаётган долзарб вазифалар, диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда “Жаҳолатга қарши-маърифат” йўлини тутиш, аҳоли ўртасида дин ҳақида нотўғри салбий тушунча ва тасаввурлар уйғонишининг олдини олиш, аҳоли томонидан берилаётган саволларга асосли жавоблар бериш мақсадида диний ходимларнинг диний билимларини ошириб бориш ва касбга садоқат билан фаолият юритишни яна бир бор чуқур англаб етишдан иборат.
Шундан сўнг, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита масъул ходими З.Султоновнинг “Ўзбекистон Республикаси Президантининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5416-сонли Фармони ҳамда 2018 йил 16 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3668-сонли қарорининг мазмун ва моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар”, Самарқанд Ҳадис илми мактаби раҳбари О.Юсуповнинг “Бугунги кунда жаҳоннинг диний-конфессионал манзараси”, Самарқанд Калом илми мактаби ўқитувчиси Т.Эвадуллаевнинг “Диний экстремизм ва терроризм таҳдиди: хушёрлик ва огоҳликни кучайтириш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш”, Навоий вилояти бош имом хатиби Т.Рўзиевнинг “Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний соҳа ходимларининг масъулияти ҳамда вазифалари” мавзуларидаги маърузалар тингланди. Семинар савол жавобга бой бўлиб, иштирокчиларда катта таъассурот қолдирди.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш