САВОЛ: Эҳромга кириб Маккага кетишимизда автобусда ҳамма талбияни жўр бўлиб айтиб кетди. Шунда аёллар ҳам талбияни эркаклар каби баланд овозда айтиб кетишлари керакми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида талбияни эркакларга ҳам жўр бўлиб айтиш тавсия этилмайди. Аммо кўпчилик уни ёдлаб олмагани ёки тили яхши келишмагани учун шундай қилиш урфга айланган. Шунга кўра аёллар ҳам ўзлари мустақил айта олмасалар гуруҳга қўшилиб такрорлашлари мумкин, лекин улар эркаклардан фарқли равишда паст овозда, ўзларига эшитиладиган даражада талбия айтадилар.
Умуман олганда аёл кишининг ҳаж ва умра амалларида эркаклардан фарқли жиҳатларидан бири талбия айтиш масаласи экани уламоларимиз томонидан таъкидлангандир. Унга кўра эркаклар овоз чиқариб, баланд овозда айтсалар, аёллар юқорида айтилганидек, паст овозда айтадилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.