Ҳожи бобо ҳикоя қиладилар: "Саудия Арабистонида ҳамма масжидлар жуда замонавий,ҳашаматли,кўркам ва кенг,ёруғ.
Лекин бир масжидга бордик.Жуда эски,пастқам,кичикроқ, лекин пишиқ ғишдан қурилган бақват масжид экан.
Масжид мутасаддисидан сўрадик;"Нега бу масжидни бузиб,замонавий қилиб қурмадинглар.Қурилганига юз йил бўлгандиров?"
"Бу масжид қурилганига 400 йилдан ошган.Масжидни бузмаймиз,Худо хоҳласа қиёматгача шундай асраймиз.Бу масжиднинг қурилишига 2 кг. узум сабаб бўлган. Ана,девордаги ёзувга қаранг"- деди мутасадди.
Қарасак ҳақиқатда"Бу масжид 2- кг. узум сабабли қурилган"деб ёзилган экан.
Мутасаддидан масжид қурилиши тарихи ҳақида сўзлаб беришни илтимос қилик:
"Бундан 400 йил чамаси олдин, шу яқин атрофда бир бой бадавлат киши яшаган экан.Кунлардан бир куни бозор айланиб юриб,сотиладиган бир ёқимли,чиройли ва катта-катта донали узумга кўзи тушиб, ҳаваси келибди. Дарҳол 2 кг. сотиб олиб,хизматкорига"Буни уйга элтиб бергин.Кучқурун уйга борсак узумхўрлик қиламиз"-дебди.
Бой барча юмушларини тугатиб, аср пайти уйига қайтибди ва хотинига:-"Қани энди узумни олиб келинг,болаларни ҳам чақиринг,ўзингиз ҳам ўтиринг, бир узумхўрлик қилайлик"-дебди.
"Қанақа узум"?-дебди хотини.
"Эрталаб,хизматкоримдан бериб юборган эдим".
"Э,ҳа,уми, биз у узумни эрталабоқ еб қўйдик.Аммо жуда ажойиб, ширин экан".
"Менга бир шингил олиб қўймадингизми?"
"Йўқ".
"Мен учун бир дона ҳам йўқми?"-деб,хафа бўлибди бой.
"Болаларингизни биласиз-ку, мени ҳам ёдимга келмабсиз.Шунга ҳам хафа бўласизми.Ахир чўнтагингиздаги пулни ўзи бир неча узум боғларини боғбони билан сотиб олишга етади-ку!"-дебди хотини.
"Мен сени тушундим"-деб,уйдан чиқиб кетибди бой ва бир ерни масжидга мўлжаллаб сотиб олибди.Шу куннинг ўзидаёқ усталарни ёллабди.
Усталар-"Бўлди бой ота, эртадагаёқ масжид қурилишини бошлаймиз"-дейишса бой кўнмабди.
"Мана бу хизмат ҳақларинг.Олдиндан тўлайман.Фақат бугуноқ бошлайсизлар.Чунки бугун мени унутишди.Ўз маблағимга ўзим олган молни бугун еб, бугун мени унутишди. Шунинг учун мени ҳеч қачон унутмайдиган ЗОТ учун масжид қурмоқчиман.Токи шу масжидда намоз ўқийдиган инсонлар ҳам мени унутмай,дуоларида ёд олурлар"-деб, масжид деворига" 2 кг. узум сабабли қурилди"-деб ёздирган экан.
Шунинг учун бу масжидни бузиб, қайта қуролмаймиз ва қиёматгача садақаи жория бўлиб, бой отамиз ҳақларига доимий савоб ёғилиб туради, иншааллоҳ"!-деб, ҳикоя қилиб берган эди масжид мутасаддиси".
Ҳа азиз биродарлар, фақат шу дунёнинг лаззати, ҳузур ҳаловати, дунё матоҳи учун елиб, югуравермасдан, охират озиғини ҳам заҳира қилайликки, токи бизни ҳамма унутса ҳам, сира эсидан чиқармайдиган ЗОТ, Аллоҳ таало унутмасин!
Сенга нисбатан қилган ишлари сабабли, ҳеч кимдан ғазабланма!
Аксинча хиёнат қилганларга ташаккур эт, садоқатни ўргатганлари учун...
Навбаҳор туман "Арабхона катта" жоме масжиди имом-хатиби ҲАЗРАТ ИСМОИЛОВ.