Бир табассум қилинг дўстим, менинг дилим яйрасин.
Қалб қувончи табассумдан боғда булбул сайрасин.
Қовоғдан қор ёғмасин-ей, шайтон хандон кулмасин.
Кулинг дўстим, яйраб юринг, одамийлик ўлмасин.
Бир табассум садақадир, элдан дариғ тутмангиз.
Дилга озор етказувчи нокас қўлин тутмангиз.
Дилкушосиз, дилозорнинг ғайри йўлин тутмангиз.
Бир табассум қилинг дўстим, кўриб дилим яйрасин.
Кулиб, қувноқ юрганларга жоним фидо-нисори.
Ширин суҳбат дилга ором, нисон ёмғир-тимсоли.
Дил яйрасин қирда гилам-қизғалдоқлар мисоли.
Бир табассум қилинг дўстим, кўриб кўнглим яйрасин.
Оҳ, қалбларга ором берар бир чиройли табассум.
Табассумли чеҳралардан ёғилади нур-насим.
Баракали бўлар ширин табассумдан ҳар касм.

Ой ҳам қуёш кулиб турар, сиз ҳам кулиб турсангиз.
Қора абр тарқаб кетар сидқидилдан кулсангиз.
Аллоҳ сиздан рози бўлар, ҳар дам кулиб юрсангиз.
Шўх табассум қилинг дўстим, яхши диллар яйрасин.
Ҳазрат айтур менинг кўнглим кўнглингиздан сув ичар.
Ғам-андуҳлар қочиб кетар, қувонч дунёни қучар.
Чаманзорлар яйраб кетар, қалдирғочлар шўх учар.
Тавозели табассумдан қўлда дутор сайрасин.
Сиз табассум қилинг дўстим, олам кулиб яйрасин.
Навбаҳор туман "Арабхона катта" жоме масжиди имом-хатиби Ҳазрат Исмоилов.