"Вақф" фонди 39 нафар оққон билан касалланган беморга кўмак кўрсатди

12-03-2019, 19:38 admin Янгиликлар 917

Миллатимизга хос мингйиллик қадриятлар, урф-одатлар, ақидаю ан’аналар борки, улар халқимиз томонидан юксак қадрланиб, ҳурмат билан амалга оширилади. Шундай одатларимиздан бири – бемор кишини зиёрат қилишдир. Зеро бу ишда зиёратчи учун савоб бўлса, беъмор учун шифо бордир. Беморни зиёрат қилиш касал кишига руҳий мадад бўлади, ўзгалар олдида қадри-қиммати борлигидан хурсанд бўлиб, яшашга бўлган иштиёқи янада кучаяди.
"Вақф" фонди 39 нафар оққон билан касалланган беморга кўмак кўрсатди
"Вақф" фонди 39 нафар оққон билан касалланган беморга кўмак кўрсатди
Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб дедилар: “Қайси бир мусулмон бошқа бир (хаста бўлган) мусулмонни эрталаб зиёрат қилса, албатта унга то қош қорайгунча етмиш минг фаришта салавот айтиб туради. Агар кечқурун зиёрат қилса, албатта унга то тонг оттиргунига қадар етмиш минг фаришта салавот айтиб туради. Ва унга жаннатда бир бўстон бунёд қилинади” (Термизий ривояти).

Мазкур ҳадисларни дастур-ул амал билган “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ҳам турли ҳасталиклар билан оғриган, ўзгалар кўмагига муҳтож инсонларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш учун “Малҳам” акцияси жорий этилган. Мазкур акция доирасида жорий йилнинг 7 март куни Республика гемотология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтида оқ қон (лейкоз) касали билан оғриган беморлар ҳолидан хабар олиниб, ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган 39 нафар беморга 1 000 000 (бир миллион) сўмдан жами 39 000 000 (ўттиз тққиз миллион) сўм миқдоридаги моддий ёрдам кўрсатилди.
Эҳтимол, мазкур моддий ёрдам касал ватандошларимизнинг тўлиқ тузалишига ёрдам бермас. Аммо, уларнинг кўзларида яна умид учқунлари пайдо бўлиб, қалбларида ўзининг, ўзгаларга керак эканлиги ҳақидаги туйғулар жўш ура бошлайди.

“Вақф” хайрия жамоат фонди ушбу кичик тадбир билан чегараланиб қолмай бароча саҳоватпеша ҳамюртларимизни бемор ватандошларимизга кўмак кўрсатишда биз билан елкадош бўлиб. Касаликка қарши шифокорлар билан бирга курашишга чорлаб қолади.
"Вақф" фонди 39 нафар оққон билан касалланган беморга кўмак кўрсатди
Доно халқимизда тома-тома кўл бўлур деган нақл бор. Азизлар, келинг барчамиз биргаликда кўнгли ўксик инсонларнинг ҳаётини асраб қолишга сабабчи бўлайлик. Зеро, Аллоҳ таоло Ўз Каломида шундай марҳамат қилган:

“Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг”. (Моида сураси, 2-оят).”

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш