Аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида “Вақф“ хайрия жамоат фонди томонидан “Оби-ҳаёт“ номли акция ташкил этилиб, Сурхондарё вилоятида сув чиқариш ишлари бошлаб юборилгани ҳақида хабар берган эдик.
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани Боғи Обод, Себзор ва Эҳтиром маҳаллалари аҳолисига “Вақф“ хайрия жамоат фонди томонидан кўмак кўрсатилмоқда.
8 минг нафардан ошиқ аҳоли яшовчи ушбу қишлоқларга “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан тоза ичимлик суви тармоғини ўтказиш ишлари якунига етказилди. Ушбу хайрли ишларда маҳаллада яшовчи аҳоли ҳам фаол иштирок этди.
Фонд ҳомийлигида минг метрлик қувурлар етказиб берилиб, қазиш ва монтаж ишлари фаол тарзда тамомланди.
Ушбу қишлоққа фазилатли ишларни якуни ҳамда сув иншоотининг очилиш маросимида "Вақф" хайрия жамоат фонди бошқарув раҳбари Искандар Халилов ҳам қатнашди. Очилиш маросими Қуръон тиловати билан бошланиб, ушбу хайрли ишларда қатнашганлар, ҳомий тадбиркорлар, ҳомийлик қилган барчанинг ҳаққига дуо қилинди.
Қишлоқ аҳолиси давлатимиз Раҳбари ҳамда диний идора раҳбариятига кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдириб, уларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилдилар.
Инсоннинг чанқоғини қондириш, сув чиқариш масаласида кўплаб ҳадислар келтириб ўтилган бўлиб, улардан олинадиган фойдани тўғри англаган инсон бу ишлар қанчалик савобли эканини англайди. Бир ҳадисда бундай дейилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Ким сув бор жойга сув чиқарса, бир жонни озод қилгандек бўлади, ким сув йўқ жойга сув чиқарса, бир жонни тирилтиргандек бўлади” (Ибн Асокир ривояти).
Бир кишининг чанқоғини қондиришнинг савоби улкан, бутун бир маҳалла ёки қишлоқ аҳлининг эҳтиёжини қондириш эса улкан савобларнинг ёғилишига сабаб бўлади.
"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати