“Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари И. Халилов жорий йилнинг 21 февраль куни Бухоро вилояти Когон туманидаги “Баҳоуддин Нақшбанд” мажмуасига ташриф буюриб, мажмуада олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан танишди.
Ҳозирги кунда “Баҳоуддин Нақшбанд” мажмуасига ташриф буюрувчи маҳаллий зиёратчиларга қулайликлар яратиш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда ҳар бири 40 кишига мўлжалланган 8 та замонавий ошхона, 1 та қушхона, ҳар бири 6 эркаклар ва 6 та аёллар учун алоҳида ҳожатхоналар ҳамда 16 та дўкон ҳунармандлар расталари барпо этилмоқда.
Фонд раҳбари И. Халилов “Баҳоуддин Нақшбанд” маркази Хаитов Карим Истамович билан учрашиб, мажмуада амалга оширилаётган ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишларини янада такомиллаштириш бўйича тегишли таклифларини берди.
"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати