Нуроний ва беморлар ҳолидан хабар олинди

4-02-2019, 07:06 admin Янгиликлар 1 195

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Мусулмоннинг (бошқа) мусулмон зиммасидаги ҳаққи олтитадир”, дедилар.
"Эй Расулуллоҳ! Улар қайсилар?" дейилди. У Зот: "Унга рўбаро келсанг, унга салом бер, сени (бирор нарсага) таклиф этса, уни қабул қил, сендан насиҳат сўраса, унга насиҳат бер, агар аксириб, Аллоҳга ҳамд айтса, унга ташмит (ярҳамукаллоҳ, деб) айт, касал бўлса, уни зиёрат қил, вафот этса, (жанозасига) иштирок эт", дедилар (Муслим ривояти).
Ушбу ҳадисда санаб ўтилган ҳақлардан бири беморни кўргани боришдир. Беморни зиёрат қилиш инсоният учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бунда бемор ва зиёратчи учун ҳам жуда кўп манфаатлар бордир.
Беморни зиёрат қилиш касал кишига руҳий мадад бўлади, яъни, у ўз дўстлари олдида қадри-қиммати борлигидан хурсанд бўлиб, яшашга бўлган иштиёқи янада кучаяди. Беморнинг кайфияти кўтарилиши эса, касалликни енгишга сабаб бўлади. Шунингдек, у яқинларининг, дўстларининг меҳр-оқибатлари ва дуоларига сазовор бўлади. Натижада, улар ўртасида меҳр-оқибат, муҳаббат зиёда бўлади.Беморнинг ҳолидан хабар олишнинг фазилатини билган ҳолда, Кармана тумани отинойилари беморларни йўқлашди.Нуроний ва беморлар ҳолидан хабар олинди
Нуроний ва беморлар ҳолидан хабар олинди3-февраль "Мехр мурувват кўрсатиш куни" муносабати билан Кармана тумани Шибзон МФЙ отинойилари Х.Хамидова ва З.Алимова ногиронлиги бўлган бемор фуқаролар ҳолидан хабар олишди. Кармана тумани Айрончи МФЙ отинойиси Х.Нурматова Мехрга мухтож нуроний онахонларнинг уйларига бориб зиёрат қилдилар.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш