Мактаб ўқувчилари билан суҳбатлар ташкил этилди

25-12-2018, 06:26 admin Янгиликлар 1 272

Мактаб ўқувчилари билан суҳбатлар ташкил этилди
Мактаб ўқувчилари билан суҳбатлар ташкил этилди
Мактаб ўқувчилари билан суҳбатлар ташкил этилди
Мактаб ўқувчилари билан суҳбатлар ташкил этилди
Навоий шаҳридаги 8-сонли мактабда, Кармана туманидаги 1-сонли мактабда ўқувчилар билан суҳбатлар ўтказилди. Кармана тумани 1-сонли мактабда "Жиноятчиликни олдини олиш", "Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш" мавзуларида тадбир ўтказилди. Кармана тумани имом хатиби М.Юнусов сўзга чиқиб, уларнинг бўш вақтларини унумли ўтказишларида ахборот воститаларидан мақсадли фойдаланишларини ташкил этиш , иқтидорли талабаларни аниқлаб, истеъдод эгаларини қўллаб-қувватлаш кераклигини айтиб ўтди. "Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш" мавзусига алоҳида тўхталиб ўтилди. Устозга ҳурмат, ўқувчиларнинг мактаб тартиб интизомига риоя қилишлари Кармана туман бош отинойиси Ф.Мирзаева томонидан айтиб ўтилди. Навоий шаҳридаги 8-сонли мактабда "Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ" мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Кармана тумани "Дўрман" жомеъ масжиди имом хатиби М.Рахмонов ўз жонига қасд қилувчилар сони ортганини, бу кўрсаткич айниқса хотин-қизлар ўртасида ортиб бораётганлигини айтди. Қолаверса, кўплаб саҳиҳ ҳадисларда ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ экани ва уни амалга оширган банда жаҳаннам ўти билан абадий азобланиши таъкидлади.Бу ишнинг Ислом шариатида қоралангани, Аллоҳ таолонинг қазойи қадарига ҳам норози бўлмаслик кераклигини айтиб ўтди. Қолаверса киши ўз қариндошларини ва ота-оналарини ҳам оғир кулфатга солиб қўйишга сабаб бўлишини тушунтирди. Тадбирлар шу тарзда давом этди, ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.Тадбирлар мамнун ҳолда якунланди.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш