Куни кеча Навоий шаҳар 4-ДИУМда «Ёшларни маънан камолга етказишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинарда "ҳозирги техника асрида ҳамма нарса шиддат билан, жадаллик билан илғорлашиб бормоқда, кечаги кунимиз бугунгисидан буткул фарқ қилади. Бир пайтлар бирор бир маълумотга эга бўлиш, ёинки билим олиш учун ҳам бир неча кунлик, ҳафталик йўл босиб ўтиб манзилга етилар эди. Ҳозирги кунга келиб эса бу анча тезлашди. Дуёнинг қайсидир бурчагида бўлган кашфиётдан секундлар ичида хабардор бўлиб турибмиз. Эндиликда хорижда ўқиш учун ҳам ўша мамлакат остонасини ҳатлаб ўтишимиз шарт бўлмай қолган. Интернет орқали хужжат топшириб, яна мана шу интернет орқали имтиҳондан ҳам ўтиш имкониятига эгамиз. Бироқ, ижобий ўзгаришлар қанча кўп бўлаётган бўлса салбий офатлар ҳам йўқ эмаски, бундай вазиятларни фақатгина маънан камолга етган инсонларгина фарқлаб, шундай вазиятлар қурбони бўлиб қолишдан омон қолмоқдалар" дейди, ЎМИ Навоий вилоят вакили Т.Рўзиев ўз нутқида. “Ҳар бир ёш ватанни севса, уни қадрласа, ота-она, устозларни иззат-икром қилиб, ўқиб-ўрганишда тиришқоқлик қилишса, албатта маънан комил инсон бўлишлари шубҳасиз” –дейди домло, маърузалари давомида. Тадбирда 60 нафар ўқувчи ёшлар ва ўқитувчилар иштирок этишди. Семинар мавзуси юзасидан тегишли маслаҳатлар ҳамда тавсиялар берилиб, ўқувчи ёшлар берган саволларига тўлиқ жавоб олишгач, ушбу учрашув семинарига якун ясалди.