Тадбирни Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Н.Содиқова очиб берди. Сўнг, Ўзбекистон мусулмонлар идораси Навоий вилояти вакили, вилоят бош имом хатиби Т.Рўзиев сўзга чиқиб "Аждодларимиз меросидаги диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларининг акс этиши" мавзусида гапириб ўтдилар. “Пайғамбаримиз алайҳиссалом сийратларидаги бағрикенглик, у зотнинг шамоиллари ҳусусида” А.Ҳалилова – Бухоро шаҳар “Жўйбори калон” ўрта махсус билим юрти мударрисаси сўзга чиқдилар. "Қуръони Карим тиловатидаги эътибор бериш лозим бўлган нозик жиҳатлар, ундаги тажвид қоидаларига аҳамият бериш кераклиги, Қуръони Каримни азиз ва мукуррам билиб, уни ўқиш ва ўрганишда ниҳоятда ҳокисорлик билан ёндошиш лозимлигини таъкидлаб, уни тартил - тажвид қоидаларини ниҳоятда диққат билан ўзлаштириш лозимлиги ҳақида Бухоро шаҳар “Жўбори калон” ўрта махсус билим юрти мударрисаси Р.Маматшоева маъруза қилдилар. Ушбу дастур биринчи қисм (назарий), иккинчи қисм (амалий) шаклда бўлиб, семинар сўнггида эса анжуман қатнашчилари томонидан берилган саволларга мударриса – устозаларимиз томонидан атрофлича жавоблар берилди. Ушбу илмий учрашув жуда ҳам чиройли, кўтаринки ўтди.