Навоий вилоятида диний соҳа ҳодимларининг касбий маҳоратларини оширишга қаратилган семинар бўлиб ўтди. Семинарга Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент Ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири домла Жаҳонгир Неъматов ҳамда Тошкент Ислом институти сийрат фани ўқитувчиси Абдулазим домла Саидаҳмедов ташриф буюрдилар. Унда вилоятдаги 78 та жоме масжидлар имом хатиблари, маҳалла имомлари ва отинойилари иштирок этишди.
Тадбирни Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Ғ.Мусурманов очиб берди. Сўнг, Ўзбекистон мусулмонлар идораси Навоий вилояти вакили, вилоят бош имом хатиби Т.Рўзиев сўзга чиқиб "Аждодларимиз меросида диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғояларининг акс этиши" мавзусида гапириб ўтдилар.
"Қуръони Карим тиловатидаги эътибор бериш лозим бўлган нозик жиҳатлар, ундаги тажвид қоидаларига аҳамият бериш кераклиги, Мусҳафни ўқиш ва ўрганишда шошмасдан, уни тартил - тажвид қоидаларини ниҳоятда диққат билан ўзлаштириш лозимлиги ҳақида "Имом ал-Буҳорий" номидаги Тошкент ислом институти "Таҳфизул Қуръон" кафедраси мудири Ж.Неъматов кўрсатмалар бердилар.
"Имом ал-Буҳорий" номидаги Тошкент ислом институти мударриси А.Саидахмедов домла эса "Пайғамбаримиз алайҳиссалом сийратларидаги бағрикенглик, у кишининг шамоиллари хусусида гапириб, у кишининг ҳар бир амалларида ибрат борлигини айтиб ўтдилар.
Тадбир сўнггида эса берилган саволларга устозларимиз томонидан атрофлича жавоблар берилди. Илм аҳилларини ўзида жамлаган тадбир жуда ҳам чиройли, кўтаринки ўтди.