Дадамнинг ҳаёт йўллари.

15-01-2024, 16:37 admin Видеожамланмалар 127

Дадамнинг ҳаёт йўллари.

Дадамни болалик йиллари иккинчи жаҳон уруш йилларида ўтган. Дадаларидан ёшлик чоғларида ажралиб қолганлар. Рўзғор боқиш ташвиши бошларига. Тушган Урушнинг қақшаткич беш йиллик даврида  қийинчиликни бошларидан кечирганлар. Ўша йиллар ҳамма нарса фронт учун бўлган. Ўша йилларида тунни тун демай кунни кун демай фақат фронт учун ва оналари, опа сингиллари ва укаларини очарчиликдан беталофот чиқаришни ўйлар эдилар. Нон жуда оз эди, инсонларга етмас эди. Дадам ўша пайтларни эслаб озгина ун топиб келсам онам ўша унга  қанақадир ўт ўланларни қориштириб  нон пишириб берар, бошқа пайт зоғора нон тайёрлаб берар эдилар. Шунақа кунлар ҳам келди бир неча кунларни очликда ўтқаздик, икки яшар  укам  очликдан силласи  қуриб онажон нон беринг, нон дея ўлиб қолди, деб йиғлаб сўзлаб берган эдилар. Дадам  раҳматли яна шуни ҳам эсладилар иккинчи укам очликидан кунжара еб қорни шишиб кетган эди, деган эдилар, раҳматли дадам. Шунинг учун бизга ҳар доим шукур қилиб яшашни, тинчликни қадрига етиш кераклигини, ҳамманинг қорни нон билан тўқлиги ва Аллоҳ таоло берган барча ноз нематлар учун беҳисоб шукурлар деб яшанглар болаларим дердилар, раҳматли Дадам 45 йил давлатимизда меҳнат қилиб, фахрий унвонлар, фахрий  ёрлиқлар олиб қарилик гаштини суриб, пиру бадавлат бўлиб, онам билан 62 йил умур гузаронликда яшадилар. Элнинг ҳурматини қозонган эдилар. Ҳовлимиздан меҳмон аримас эди, чунки у киши меҳмондўст эдилар. Маҳалламизда қанақа тўй ҳашам ёки маврид маросимлар бўлса бош бўлиб, исрофгарчиликка йўл қўймасдан ўказиб берардилар. Дадажоним бева бечора, етим есир, ва қийналиб қолган инсонларга ёрдам бериб, касал кишиларни ҳолидан хабардор бўлиб, у кишиларга эҳсонлар улашардилар. Лекин қилган бу хайрли ишларини ҳеч қачон ҳеч кимга билдирмаганлар. Оилада тақводор, қаттиқ қўл, меҳрибон ота. бешта қиз икки ўғилни вояга етказиб уйли жойли қилганлар. Дадажоним 82 йил яшадилар, онажоним 92 йил яшадилар. Уларни бир бирларига кўрсатган ҳурмат эҳтиромларига ҳамма ҳавас қилар эди  ва улардан ўрнак олар эдик., раҳматли Онажоним итоатда сабр бардошли, қариндош уруғларга, қўни қўшниларга доимо маслаҳатгўй. Биз қиз ва акам укам тарбияси асосан онамнинг  зиммаларида эди. 
Дадажоним Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўгитларидан,  ҳадислардан,  гуноҳ ва савобдан,  бировни ҳаққига хиёнат қилмаслик,  бировга озор бермаслик, кечиримли бўлишликни бот, бот, уқтирардилар. Биз ёшлик чоғимизда шу ўгитларни  эшитиб вояга етганмиз, биз фарзандлар отамизни ўгитларини  шарофатидан борига шукур,  йўғига сабр қиладиган мўмин ва қобил фарзандлар бўлиб вояга етдик.  Қуръони каримнинг ушбу оятини ёдга солиш ўринлидир (Зумар сураси, 10-оят)  ҳеч шак шубҳа йўқки, сабр тоқат қилувчиларга ажр  мукофотлари ҳисоб китобсиз  тўла тўкис қилиб берилур.  Фарзандларини чиройли хулқли қилиб меҳр бериб тарбиялаб, ҳаммамизни  уйли жойли қилиб  боқий дунёга кетишган отам ва онажонимга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин.
Кармана тумани Деҳқон мфй отинойиси Якубова. Сорахон.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш