Манинг дадам
Бисмиллаҳир рохманир рохим .
Аллоҳ таолога бехад хамду
саноларимиз бўлсин .
Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга саловат дурудлар бўлсин .
Мухаммад мустафо солаллоҳу алайҳи васаллам хам дада эдилар.
Абу Бакр Сиддиқ хам дада эдилар.
Умар родияллоҳу анҳу дада эдилар.
Усмон родияллоҳу анҳу дада эдилар .
Али родияллоҳу анҳу дада эдилар .
Менинг хам. Дадам...
Мактаб даврида кўпчилик қизлар севги-муҳаббат дардига мубтало бўлишади. Ачинарлиси, бу “дард” йигит-қизларни илм олишдан чалғитиб қўяди. Ундан ҳам ёмони кўп ҳолатларда бу “муҳаббат қиссалари”нинг охири хайрли бўлмайди.
Биз ҳам мактабда юқори синфларда, ундан кейин коллежда ўқиган пайтимиз, синфимиздаги қизларни сўраб келадиган йигитлар кўп бўларди. Лекин дугоналарим ичида ҳамма мени сўраб келадиган инсонга ҳавас қилишарди. Чунки уларни охири барибир ташлаб кетадиган, ёлғончи йигитлар сўраб келишса, мени сўраб келадиганим отам эдилар. Бирорта дугонамнинг дадаси мактабга менинг дадамчалик кўп келмасди. Дадам танаффус пайтлари келиб, мени мактабимиз ташқарисига олиб чиқар, жазирама кунларда менга муздек шарбатлар олиб берардилар. Кейин қўнғироқ чалиниши билан харажатларимга етарли пул бериб, мактабга киргазиб юборардилар. Синфга қўлимда пул ва ширинликлар билан кириб борарканман, кўпчилик дугоналарим менга ҳавас кўзлари билан қарашарди.
Дугоналарим гоҳида ўзлари учрашадиган йигитларининг сифатларини, минадиган машиналарини айтиб мақтаниб қолишарди. Шундай пайтларда мен дадам ҳақларида гапириб мақтанардим. Улар йигитлари ҳақида уйдагилари билиб қолишидан доим қўрқувда, улар ҳақида гапиришдан доим хавотирда юришарди. Мен эса, дадам ҳақида гапиришдан доим хотиржам эдим. Қолаверса улар йигитлари ташлаб кетишидан қўрқишарди. Мен эса, доим ёнимда бўладиган садоқатли ва вафодор дадам борлигидан фахрланардим. Мен улардан кўра ўзимни анча бахтиёр ҳис қилар эдим.
Отам раҳматликнинг елиб-югуришлари, менга бўлган эътиборлари, ғамхўрликлари сабаб ўсмирлик пайтимдан, то турмушга чиқиб кетгунимча бирор йигитга қарамадим. Бирор йигит билан гаплашиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрганим йўқ. Йиллар ўтиб билдимки, отам ҳамма ҳаракатларини менинг иффатимни, ор-номусимни сақлаш учун, мени чиройли ҳолатда турмушга бериш учун қилган эканлар. Ҳамма қизларнинг ҳам дадаси менинг падарим каби бўлишини хоҳлардим...
Дадамнинг охиратлари обод бўлсин .
Дўстим,Сизнинг дадангиз хам соғ бўлсин .
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова