"Қаноатда ҳикмат кўп".

26-07-2021, 11:32 admin Мақолалар 390

"Қаноатда ҳикмат кўп".

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсин. Пайғаримиз Муҳаммад Мустафо солаллоҳу алайҳи васаллам га дуруду саловотлар бўлсин. Бизни яратгувчимиз, суянчиғимиз, жамики неъматларидан баҳраманд этувчи раҳнамомиз Аллоҳ субҳанаҳу таолодур. Парвардигор ўзининг муборак каломида борига шукур қилиб, камига қаноат этмоқ, исроф қилмасликни таълим берадики, бу нарса инсонни инсон сифатида камолга етиши учун жуда муҳим омилдир.Иброҳим сураси 7-оят. Мен отинойилик фаолиятим давомида 84 ёшли онахон билан суҳбатда бўлдим. Аниқки, бундай онахонларимиз, отахонларимиз миллий қадриятларимизнинг ўчмас тарихи десак, муболаға бўлмайди. Онахон ҳозирги ёшларимизнинг сабрсизлигидан, очкўзлигию қаноатсизлигидан ранжиб сўз бошладилар: "Ахир одамзод дунёга келар экан, унинг ризқу насибасини Эгамнинг ўзи етказади.Тишни берган ризқини ҳам беради. Бунинг учун сабр тоқат меҳнат ва ақл заковат лозим. Қаҳатчилик йиллари эди"- деб гап бошладилар онахон.-"янги келинчак эдим, ёшим 16 ларда эди. Ҳеч вақони билмайдиган содда ва гўл эдим.Уйда тўшаш учун яримта эски бўйра ва тозалаб ювилган иккита қўй териси бор эди холос Шароит оғир, бир уйда ҳам қайнонам, ҳам биз ётар эдик. Ўртадан қирқ ямоқ қилинган бўз тортилар эди.Қайнотам ёшликда оламдан ўтган, рўзғор ташвишлари қайнонамнинг зиммаларида қолиб кетган экан.Қайнонам арпа унидан зоғора пиширар ва доим бирта зоғорани иккита бўлиб бизга берар, ушоғини эса оғизларига солар эдилар. Уйда иссиқ овқатнинг ҳиди жуда кам чиқар эди. Шундай бўлсада беваман деб, бирор кишидан бирор нарса сўраганларини эслолмайман.Учаламиз тинмай далада ишласак ҳам, ҳеч косамиз оқармас эди. Ҳар неча вақтда қайнонам қора қозонга озгина мойни суртиб, қиздиришни буюрар эдилар.Қиздирилгандан сўнг бир пақир совуқ сувни солар эдилар.Шунда бир ажойиб овқат ҳиди таралар эди. Мен ҳайрон бўлиб боисини сўраганимда:-"бева аёлман, одамлар уйида ҳеч вафоси йўқ овқат қилолмайди деб ўйламасинларда қизим"-деб кулиб қўяр эдилар.Тўғриси мен қайнонамнинг тадбиркорлигига, қаноатлигига, матонатига қойил қолар эдим.Қизим сабрнинг таги олтин, қаноатли бўлсангиз кам бўлмайсиз деб, таълим берар эдилар. Шундай қахатчилик онларида ҳам, иффатини, иззат нафсини сақлай билган қадрдон қайнонамга чексиз меҳрим ошар эди.
Мана ҳозир Аллоҳга шукур, ҳамма нарсамиз бор.Раҳматли эрим билан ҳалол ризқ топиб, барча фарзандларни уйли жойли қилдик. Барисидан тинганман, камчилигим йўқ давлат пенсия бераяпти. Афсуски, раҳматли қайнонам бу кунларга етиб келолмадилар. Демоқчиманки, ёшларимиз қаноатли бўлсинлар, меҳру оқибатли меҳнатсевар бўлсинлар.Аллоҳ сабрлиларни жуда севади"-деб сўзларини якунладилар.
Азизим, мен бундай жафокаш содда ва самимий инсон билан суҳбатда бўлганимдан фаҳрландим.Инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзлигини инсонийлигини йўқотмаслиги керак.Сандиқ-сандиқ сарполар, милион-милион сўмлик тиллалар билан тўй бўлаётган ёшларимиз, миллий қадриятларимизга кўпроқ эътибор берсалар, "бахт" деган бир улуғ иноятни молу дунёда эмас, ақлу заковатда қадру қаноатда деб билсалар, арзимас пулга учиб, иймону иффатларини сотмасалар, ейишга ноним йўқ , эрим ҳеч нарса келтирмайди деб юргандан кўра, сарфайи- сариштали қаноатли моҳира бўлсалар, шарму- хаёни, ору- номусни ҳеч нарсага алмаштириб бўлмаслигини тушуна олсалар, нур устига аъло нур бўлар эди. Ҳеч кимга мартаба ёки бойлик ё муваффақият ўз- ўзидан келмайди.Инсон аввало Аллоҳнинг изни ила меҳнати ақлу заковати хохиш иродаси билан бу нарсаларга эришади. Қаноат инсон боласини қадрини оширади, иймонини чархлайди, юксакларга кўтарилишга сабаб бўлади.

Қизилтепа туман" Оқмачит" маҳалла отинойиси Гулнора Ваҳобова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш