Болалик хотиралари...
Пайғамбаримиз с.а.в.дан ҳадис бор:
”Ким фарзандига қўпол гапирса, дағал муомала қилса - унинг хонадонига фақирлик, камбағаллик келади. Фарзанд эса заиф, ночор ва нотовон бўлиб катта бўлади!”
Яқинда бир жойда ўқиб қолдим...
" Бир неча кундан буён кайфиятим йўқроқ...сабаблар турлича..начора, буни ҳаёт дейдилар..
Баъзан инсон ёлғиз қолгиси келади. Хотиралар оламида кезгиси келади.. Келажакда эмас, балки ўтмишда яшагиси келади.. Негаки, ўтмишда ўзига қадрли бўлган, ҳозир минг истасада қўли етмайдиган кўп нарсалар қолиб кетган. Бугун ўша нарсанинг исми - хотира...."
Менда ҳам шу ҳолат кўп
бўлади. Хаёлан уйимиздаги супанинг четидаги дарахт остига қўйилган катта каравот ёнида бўлиб қоламан. Дадам, аям, сингилларим, укаларим билан тўла каравот...ёз кечаларида қатор тизилиб ётардик. Аям кечалари эринмай хина билан узум ғўрасини қўшиб чопиб, қўлларимизга хина қўярдилар, эрталаб турсак кечаси ипи очилиб, хиналар кўрпачага тўкилган, ёстиққаям бир ярим теккан, унга эътибор ҳам бермай, қондай қип- қизил қўлларимизни бир-биримизга кўрсатиб мақтанардик. Дадагинам пиширган палов , аягинам пишириб берган таомлар, ўзлари киймай олиб берган кийимлар, жаннатни бир бўлагидай ҳовлимиз, олмалар, узууун чўзилган ҳавозали токлар, анорлар, қовун- тарвуз, помидор ҳамма сабзавотлар экилган, чиройли парваришланган ҳовли кўзим олдида шундоққина турибди, худди кечагидек. Томорқамиз ўша атрофда биринчи эди. Бир дона ўт бўлмасди. Топ- тоза , жудаям чиройли эди. Ҳам боғ , ҳам толорлар. Ҳаммаёқ узум, олма анор...турли дарахтлар. Дадам пайванд қилардилар. Бир дарахтда 2-3 хил мева бўларди. Биз жуда ҳайратланардик. Дадамга ҳавасим келарди. Уй ишларида аямга ҳавас қилардим. Дераза дарпардаларига шунақа чиройли кашталарни тикар эдилар. Кашта тикиб ўтириб паст овозда ҳиргойи қилар эдилар. Эшитилар- эшитилмас.. мен жон қулоғим билан тинглар, бир марта эшитишда ёдлаб олардим. Дадамлар ҳайрон қолардилар.. Сира тиниб ўтирмасдилар аям. Ҳали нон, ҳали патир, чучвара, бичак..қандай улгурар эканлар..билмайман аямдай меҳрибон она бўлолдимми, йўқми... Илоҳим жойгиналари жаннатлардан бўлган бўлсин икковлариниям...
Баъзан менга шундоқ ота-онани насиб этган аллоҳга беадад шукурлар айтаман. Фарзанд тарбияси ота-онага жудаям боғлиқ нарса.. "Катта арава қаердан юрса, кичигиям шу ердан юради " - дейди доно халқимиз. Ёки " Бола айтганингни эмас, қилганингни қилади"- дейишади. Бу ҳақиқатан шундай. Ота-она қандай бўлса, улардан бунёд бўлган фарзандлар ҳам шундай бўлади. Фарзанд тарбияси учун қанчалар масъулиятли бўлсак, улар шунчалик салоҳиятли бўлади.. Фарзандларим , набираларим эришаётган ютуқларда ота-онамнинг хизмати, , бобо- бувиларимиздан олган маънавий меросимизнинг аҳамияти жуда катта деб ўйлайман. Миллий маданиятимиздан оғишмай фарзанд катта қилсак, ин ша аллоҳ бунинг бутун жамият учун фойдаси жуда улкан бўлади .
Навбаҳор тумани "Сарбозор" маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона