Бузилишга маҳкум қўрғонлар учун ким айбдор?
" Одамзот танасида олти аъзо борки, уларнинг учтаси ўзига бўйсунмайди, учтаси эса ўзининг ҳукмида. Кўз, қулоқ, бурун одамга бўйсунмайди. Кўргиси келмаган нарсасини кўришга, эшитгиси келмаган гаплар ёки товушларни тинглашга, хуш ёқмайдиган исларни ҳидлашга мажбур бўлади. Оёқ, қўл, тил эса одамнинг ҳукмида. Тил билан ширин сўзларни айтиши ёки аксинча бунинг ўрнига тилини ғийбат, иғво, ярамас гаплар билан банд қилиши мумкин. Қўллари билан гўзал буюмлар яратиши ёки гўзаллик обидаларини қўпориши , эҳсон, ҳадя бериши, ёки ўзгалар мулкини ўзлаштириб олиши ўз ихтиёрида. Оёқлари эса, истаса — уни ибодатга, истамаса — фоҳишахонага олиб бориши мумкин" .
Тоҳир Малик. Меҳмон туйғулар китобидан.
Бунингдек, дониш фикрларни ўқиб , жамиятимизда яшаётган ҳар бир инсон ўз тана аъзоларини тўғри бошқара оляптими, тили, қўли ,оёғи билан Аллоҳ таоло фарз қилган амалларни бажара оляптими деб ўйга толасан киши...
Аниқланишича, юртимизда оилавий ажримлар бўйича 2023 йилнинг 8 ойида қарийб 34 мингта оила ажрашиб кетган. Афсус....34 мингта оила..бу даҳшат.... Бу оилаларда 25 минг бола бор экан, энди бу болаларнинг ҳаёти отаси ёки онасисиз давом этиши керак..
Бу ажримлар эр-хотиннинг оилага тайёр эмаслиги, бировларнинг оилага кўр- кўрона аралашуви, узоқ вақт бирга яшамаслик, молиявий қийинчиликлар, хиёнат, спиртли ичимликлар ва гиёҳвандлик, фарзандсизлик сабаб юз берган, албатта ..
Суриштирсангиз, бизнинг ёшлар оила қуришга тайёр эмас, ота-боболаримиз 16-17 ёшда ҳам уйланган, деб қолишади, лекин улар ўша даврда оилани боқишга қурби етган. Ҳозир 25 ёшда уйланса ҳам, ажрашиб кетиш ҳолатлари бўляпти. Оилага аралашувлар кўпайди.
Қайноналарнинг ҳам оила борасида илми, тажрибаси йўқ, ташқаридан келган бир қизга қандай муносабатда бўлишни билмайди. Маҳаллада қайноналарни йиғиб, тушунтиришлар берамиз, ажримларни камайтиришга ҳаракат қиламиз. Икки ёшнинг орасига аралашавермаслик, келинни оила аъзоси сифатида қабул қилиб, яхши муносабат ўрнатишига қўйиб бериш кераклигини тушунтирамиз. Бундан ташқари, оилаларда қайноталарнинг роли йўқ, индама, тинч қўй, дея олмайди.
Йигитларнинг назарида эса уйланиши керак, тамом. Келиннинг дунёқараши, тарбияси тўғри келиши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди, шу яхши оила фарзанди экан, чиройли, ўранган экан деб келин танлашади. Кўпчилик шу онам топган келин, дейди. Уйлангандан кейин адашганини билади. Ажрим ҳолатидаги ёш оилалардан , куёвлардан қандай оила қургани ҳақида сўрасак, онаси топганлигини айтади. Ҳар бир одамнинг тафаккури, диди, ёқадиган одами бўлиши керак. У фарзандларининг онаси бўла оладиган қизни ўзи танлаши, топиши керак. Ўғил болаларни ҳақиқий эркак қилиб тарбия қила олмаяпмиз.
Учинчи шахс аралашуви ҳам бор гап. Ташқаридан кимдир аралашса, муаммо ечиб бўлмас даражага келади. Бизда ташқаридан берилаётган ҳар қандай маслаҳатларга кўр-кўрона амал қилиш бор, бу ўзини фикрига эга бўлмасликдан, оилавий муносабатларга тайёр бўлмасликдан. Оила ичида бўлмаган одам ҳеч қачон билмайди асл вазиятни. Ўша учинчи шахслар ҳам бир оила устидан таваккал қилаётганини ўзлари тушунмаган ҳолда маслаҳат бераверади. Хотининг ёқмаяптими , ажраш, жавобини бер, бир таъзирини есин, деган фикрлари билан оилани жар ёқасига олиб келиб қўйишади. Кейин пушаймон қилишади, аммо бу пушаймондан нима фойда?
Шунгача олиб бормаслик чоралари борку ахир, ҳаммаси ўзимизнинг қўлимиздаку...
Ҳар қандай ҳолатда ҳам , оила қўрғони бузилмаслигининг чораларини кўришимиз , аёллар , қайнона -келинлар ўртасида тарғибот ишларини кучайтиришимиз, қизларимизни , ўғилларимизни оилага тайёрлашнинг самарали усулларини қўллашимиз, уларнинг муаммоларини биргаликда ҳал қилишимиз, жамиятимиз тараққиёти учун муҳим . Чунки жамият маънавий муҳити соғлом бўлган оилалар билан тараққий этади. Бу йўлда хизмат қилаётган ҳар бир инсонга Аллоҳ сиздан рози бўлсин, ўзи мададкор бўлсин илоҳим, деймиз....
Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима