Яна ғийбат хақида.
Яна ғийбат хақида гапирганда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мурожаат қилмай иложимиз йўқ.Имом Аҳмад «Муснад»ида Асмо бинти Язийд розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки биродарини обрўсини ғийбатдан ҳимоя қилса, Аллоҳ таолога уни дўзахдан озод этиш ҳақ бўлади».
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Ал-Азкор” асарларида айтадилар:
“Билгинки, мусулмонни айблаганни эшитганда уни рад этиши ва айтувчисини зажр қилиши лозим. Агар сўз билан койимаса, қўли билан қайтариб, айблаши, агар қўли билан қайтаришга қурби етмаса тили билан қайтариши, тўхтатиши, агар тили ва қўли билан қайтаришга қурби етмаса, у (мусулмон ғийбати қилинаётган) мажлисни тарк этиши лозим бўлади. Агар шайхи, устози ёки унинг устида ҳаққи бўлган бошқани ёки фазл ва салоҳият аҳлидан бўлган бирон яхши инсонни ғийбат қилинаётганини эшитиб қолса, улар ҳақида қайғуриш, (уларнинг шаъни-обрўсини ғийбатдан ҳимоялаш) юқорида зикр қилингандан ҳам кўпроқ шарт бўлади”.
Учқудуқ туман "А. Навоий" мфй отинойиси М. Сафарова.