"Тил офатлари"

6-01-2022, 12:32 admin Мақолалар 630

"Тил офатлари"
Бир тавваккал бузади.
Минг қайғунинг қалъасин
Бир ширин сӯз битказар
Минг кўнгилнинг ярасин.
Расули Акрам (с.а.в)айтдилар "Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бӯлса, гапирса яхши гапни гапирсин, бӯлмаса жим турсин "дедилар.
Аллоҳ таоло инсонга забонни ақлни бериб уни барча махлуқотлардан устун қилиб қўйди.Инсонни тили гоҳида қилган яхши амалларини савобларини, бекор бўлишига ҳам сабаб бўлади. Масалан инсон бир кишига яхшилик қиладида тили билан миннат қилади бунинг оқибатида қилган савоби йўққа чиқади. Тили билан ғийбат қилади -савоби кетади.Қолаверса , ҳар бир гап-сӯзимизни фаришталар ёзиб турадилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай деган:яъни "У бирор сӯзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бӯлган бир кузатувчи (сӯзни ёзиб олувҷи фаришта)бордир"(Қоф сураси 18-оят).Бундан чиқадики оғзимиздан чиққан ҳар бир сӯзимизга қиёмат куни жавоб беришлигимизни унутмаслигимиз керак.Шундай экан киши бир нарсани аниқ билмасдан бошқа бировни обрӯсини тӯкиш уни айблаш , ғийбат ,буҳтон, шахсиятига тегиш имонли кишига асло ярашмайди. Ғийбат қилган киши ӯзини савобини ғийбат қилинган кишига беради.Бир одамнинг шаънига буҳтон қилади бутун номаи аъмолидаги савоблари ювилиб кетади.Айниқса ғийбат қилинган киши ӯзига нисбатан нотўғри айбловларни эшитиб, неча кунлар тинчи бузилиб, юраги оғриб ҳаловати йуқолади.
Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг олдиларида бир аёлни жуда мақташди."Кечаси билан ибодат қилади, лекин битта айби бор. Тили билан кишиларга озор беради."дейишганда, Расули Акрам (с.а.в)"У дуззахий аёл "дедилар Ғийбат-инсоннинг йӯқлигида унинг айбини гапиришдир. Ҳақиқатдан шу инсонда шу айб ,камчилик ва нуқсон бордир ,буни шу инсонни ӯзи ҳам билар, лекин ӯша бор айбни ӯша одам йӯқлигида гапириш бу ғийбат ҳисобланади.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади. "Биродарингизни гӯштини ейишни хохлайсизми?"Яъни ғийбат қилинган одамнинг гӯштини ейиш билан баробардир. Ғийбат қилаётган одамни тӯхтатмасдан уни эшитган инсон ҳам гуноҳкор бӯлади.
Тил-Аллоҳнинг улуғ неъмати ,гарчи у жисман кичик бӯлса ҳам итоати туфайли топадиган савоби ёки итоатсизлиги туфайли содир этадиган гуноҳи жуда катта. Кимки тилини жиловини бӯш қӯйиб юборса ,шайтон уни миниб олади, жар ёқасига судраб ҳалокатга олиб боради. Одамлар тиллари "эккан ҳосил" лари туфайли жаннатга ёки жаханнамга борадилар.Бас шундай экан,тил дунё ва охиратга фойдаси тегадиган нарсани гапирсин.Ҳозир ё келажакда зарари тегадиган нарсани гапиришдан тийилсин.Тил туфайли инсонга жуда катта хатарлар етади. Бундан сақланишнинг ягона йӯли жим юришдир. Пайғамбаримиз (с.а.в)"Жим юрган одам нажот топади "деганлар Айтилишича қабр азоби уҷ нарса туфайли бӯлар экан, бири ғийбат,бири чақимчилик,бири бавлдан эҳтиёт бӯлмаслик туфайлидир. Умар (р.а)шундай марҳамат қиладилар"Аллоҳ таолони зикрини маҳкам тутинглар ,ҷунки у шифодир,одамларни гапиришдан сақланинг,чунки у дарддур"
Шундай экан Аллоҳ таъоло барчаларимизни ӯз ҳидояти йӯлида бардавом қилсин. Барчамизни Исломимизни гўзал қилиб,икки дунёда саодатига мушарраф айласин.(Омин)

"Навбаҳор" МФЙ отинойиси Хайитова Маҳбуба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш