ПУЛ ЭҲСОН ҚИЛСАМ ҚУРБОНЛИККА ЎТАДИМИ?

6-07-2022, 20:55 admin Ислом олами 452

ПУЛ ЭҲСОН ҚИЛСАМ ҚУРБОНЛИККА ЎТАДИМИ?
#қурбонлик

943-CАВОЛ: Акамнинг ўғли ногирон, даволанишига пул зарур экан. Қурбонлик қилмоқчи бўлган пулимни шунга берсам қурбонликка ўтадими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонликка ўтмайди. Лекин Ушбу пулни берсам бўладими ёки қурбонлик қилишим зарурми десангиз бунинг жавоби ҳолатга қараб икки хил бўлади.

1. Қурбонликни ният қилган киши бой (яъни, аслий ҳожатидан ташқари нисоб миқдорича мол-мулки бор киши) бўлса, ажратган пулини хоҳ нақд, хоҳ пластик ҳолда эҳсон қилиши мумкин. Қурбонлик кунлари келса, бойлиги сабабли яна қурбонлик қилиши вожиб ҳисобланади.

2. Қурбонликни ният қилган киши камбағал (яъни, аслий ҳожатидан ташқари нисоб миқдорича мол-мулки бўлмаган киши) бўлса, фақат ният қилиши билан қўй сўйиши вожиб бўлиб қолмайди, ажратиб қўйган пулини хоҳлаган кўринишида эҳсон қилиши мумкин. Қурбонлик кунлари келса, камбағаллиги сабабли қурбонлик қилиши вожиб эмас.

Бироқ икки ҳолатда ҳам қилинган эҳсон қурбонлик ўрнига ўтмайди, балки садақанинг савобини оласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш