Жорий йилнинг 17-ноябр санасида Кармана тумани "Қосим Шайх" жомеъ масжидида 8-декабр Қомусимиз ташкил топган куни муносабати билан туман отинойилари ўртасида мусобақа бўлиб ўтди.Конкурс қатнашчиларга вилоят вакиллигининг бош имом-хатиби Т. Рўзиев, Кармана туман "Қосим Шайх" масжиди бош имом-хатиби Б. Ҳакимов, вилоят хокимининг дин ишлари бўйича мутахассиси Р. Шербўтаева, ЎМИ вилоят вакиллиги бош имом-хатибининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холова, Кармана туман хокимининг диний мутахассиси Б. Жўраев қатнашчиларга яхши тилаклари билдирдилар . Отинойилар ўзларини қонунчи билимлари, ҳамда фиқҳ ,ақоид, қирқ фарз , тарихий манбалар ҳақида ўз билимларини синаб кўрдилар. Биринчи ўринни олган иштирокчи вилоят босқичига йўлланма олди.
Жорий йил 17 ноябрь Зарафшон шаҳар Зарафшон жоме масжидида, шахар отинойилари ўртасида 8-декабрь Конституция куни муносабати билан, "Сиз қонунни биласизми? "- кўрик танловининг шахар босқичи бўлиб ўтди. Беш нафар иштирочилар диний ва дунёвий билимлари, қонунни қай даражада билишлари борасида саволларга жавоб беришди. Беллашув уч босқичда ташкил этилиб, иштирокчилар таништирув, бир хадис шархи ва қонунчилигимиз борасидаги cавол жавоб тариқасида беллашдилар. Кўрик танлов кўтаринки ва қизиқарли ташкил этилган бўлиб, қатнашчи ва иштирокчи отинойиларимиз учун ҳам керакли ва айни дамда манфаатли бўлди. Ҳакамлар ҳайати кўрик танловга иштирок этган ҳар бир отинойини бурч вазифалари жараёнидаги фаолиятларини, нотиқлик даражалари ҳамда илм даражаларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир шарт бўйича бахо беришди. Отинойилар орасида, "Наврўз", "О.Водий" ва "Ўзбекистон" МФЙ отинойиси Ахамиятова Собира фаол иштирок этиб саволларга тўлиқ жавоб берган ҳолда кўрик танловнинг шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритди ва танловининг вилоят босқичига йўлланма олди. Барча отинойиларимиз ЎМИнинг шаҳар вакиллигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги