Жорий йил 20 май cанасида Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят ҳудудий бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича етакчи мутахассиси Р. Шербўтаева ҳамда вилоят УМИ вилоят вакили бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У. Холовалар иштирокида Учкудук тумани ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ҳамда масжидлар миёрий ҳужжатларин юритиш тартиби юзасидан ўқув семинар ташкил этилди. Семинарда Дин ишлари бўйича туман бош мутахассиси Б.Каримов, туман бош имом хатиби А.Турдиев, туман бош отинойиси О.Туракулова ҳамда маҳалла отинойилари иштирок этишди. «Қизилқум» жоме масжидида ижро интизоми, хужжатларнинг юритилиш тартиби, шунингдек, отинойилар иш фаолиятлари ўрганиб чиқилди. Йўл қўйилагн камчиликлар юзасидан керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги