Ватан тарақиёти ва фаравонлиги йўлида

2-09-2018, 09:15 admin Мақолалар 1 258

Бисмиллаҳир роҳмaнир роҳим.

Бир донишманд айтган экан:
«Ватан бир боғдир, Ватаннинг содиқ фарзандлари бу боғни ўз юрак қонлари ила суғормоқлари даркордир...»
Ўзини Ватан фарзанди деб ҳисобловчи одам бутун тану жони билан бу боғни яшнатиш учун хизмат қилиши керак. Табиат баҳорининг қонунияти барча жойда бир бўлгани каби, Ватан боғини эҳтиётлаш, яшнатиш мажбурияти ҳам барча мамлакатларга хосдир.
«Ватан» атамасига улуғлар, донолар турли сифатлар беришган. Ватан — биз нафас олаётган ҳаводир. Ватаннинг бир зарраси эканини англамоқ киши учун ифтихор ва шарафдир. Ватанга муҳаббатни жамлай олган юрак фақат Одам боласига хосдир. Шундай экан, Ватан қадрига етмасликни Аллоҳ неъматларига ношукурлик, беписандлик, деб баҳолаш ҳам мумкин.
«Йилларнинг йиғиндиси умр саналмас, Ватанга наф теккан кунинг умрдир», деган пурҳикмат сўз бекорга айтилмаган. Донолар Ватан юксалиши йўлидаги хизмати билан шуҳрат топишини «иккинчи умр», деганлар. Киши ўзини Ватанга қанчалар яқин ҳис этса, уни шу қадар жонли вужуд каби аниқроқ ва севиброқ тасаввур қилади.
Маълумки , юртимизда ҳар соҳада янгиликлар, халқ фаравонлиги йўлида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Муҳтарам Прездентимизнинг шахсан ўзлари ҳар соҳанинг ичига кириб бориб мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича катта ҳажимдаги ишларни амалга оширмоқдалар.Айниқса аҳолини уй жой билан таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар қаторида кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган кишиларга ҳам алоҳида имтиёз асосида уй-жойлар бирилаётгани таҳсинга сазовордир. Қизилтепа туманида ҳам худди шундай 20 нафар оилага иконияти чекланган ногиронларга бошланғич бадалини имтиёзли равишда намунавий лойҳа асосида уй -жойлар билан таъминланиди ва йил якунига қадар уй- жойига киради. Барчамизга маълумки, ўтган йили “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаъатлари йили” давлат дастури асосида Республика миқёсида аҳолини турмуш тарзини ўрганиш, муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилди. Натижада туманимизнинг чека қишлоқлари ҳудудларида ҳам “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла ” дастурлари доирасида Малик обод маҳалласида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрамида замон талабига жавоб берадиган битта боғча, маҳалла гузари, мактаб янги биноси,болалар ўйингоҳи,мини стадион ва қишлоқ врачлик пункитлари очилиб, барча қулайликларга эга инфира тузулмалар халқ ихтиёроига топширилди, туманимиз фуқароларида давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ишлардан мамнунлик ҳиссини ошириш билан бирга, уни қўллаб –қувватлашларига, келажакка катта ишонч билан боқишларига сабаб бўлмоқда ва давомли равишда Тошработ ҳудудидаги 22 та қишлоқ, 2019 йил
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла ” дастурлари доирасида Кулолон,Ғойбон ҳамда Шейхон маҳалларида хонадонлар ободонлаштириш ишлар бошланиб кенг кўламли ишлар амалга оширилаяпти.
Мана шу жанатмакон юртда яшаётган ҳар бир мўмин – мусулмон , авваламбор,ўзи, аҳли –аёли, яқинлари ва жамиятга фойдали инсон бўлишига ҳаракат қилиши лозим. Бунинг учун ҳар бир мана шу юртга яшаётган фуқаро ўзига юклатилган вазифани чиройли адо қилиши лозим. Биз бир пайтнинг ўзида ҳам фарзанд, ҳам ота, ҳам иш жойларимизда масъул вазифани бажарувчи фуқаромиз.Шу мажбуриятлврни масъулият билан бажаришимиз, ҳеч бўлмаса атрофдагиларга ва жамиятга зарар етказмаслигимиз даркор.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи вассалам шундай деганлар: “Одамларнинг Аллоҳга энг севимлиси – бошқаларга фойдаси кўпроқ тегадиганидир” (Имом Табароний ривояти)
2018 йил мамлакатимизда “Фаол тадбиркорлик, инавацион ғоялар ва техналогияларни қўллаб –қувватлаш йили” деб эълон қилинди. Қизилтепа туманимизда ҳам халқ манфати , иш ўринлари яратилиб бозоримизни тўлдириш экспорт ҳажмини кўпайтириш учун иссиқхоналар, балиқхона парандачилик ташкил этилмоқ ҳамда Истиқлол байрами муносабати билан Цемен завод янги қурилиб фойдаланишга топширилиб 120 нафар фуқоромиз иш билан таъминланди.
Охирги икки йил давомида диний соҳада ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, барчамизни илм олишда мусабақалашишга чақирган Раҳбаримиз: “Қуръонни эштиш, эшта билиш – у маънавият, у маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди, агар уни эшта олсак, эшшиттира олсак – бу муваффақият бўлади, элимизга нур келади ”, - деган фикрларини билдирдилар. Бу ташаббусга имом хатиб ва қуръонхон йигит –қизларимиз туман ва вилоят босқичларига қатнашиб 18-25 ёшгача бўлаг фуқаро Тўраев Муҳаммадамин укамиз вилоят босқичида 3- ўринни эгаллади.
Туман ҳокимлиги ва тадбиркорларимиз ҳамкорлигида масжидларимиз эскилар қайта таъмирланиб янгилари қурилаётганлиги ҳам кенг кўламли замон талабига жавоб бердадиган давлат рўйхатидан ўтган Боязид Бастомий туман марказий масжидида янги лойҳа асосида масжид икки айвонлик, имом хатиб хонаси, кутубхона, меҳмонхона, тиловатхона ҳамда таҳоратхона ва эҳсонхоналар қурилиб таъмирлаш ва безаш ишлари давом этмоқда. Яна Хўжа Жалол ва Хўжа Ҳасан Андоқий масжидлари ҳам яниги лойҳа асосида қурилиб безаш ишлари давом этияпти.
Бундан ташқари энг қадмий ва навқирон Ванғозидаги 1582-83 йилларда Бухоро Амри Абдуллохон даврида қурилган қадимий Тошмасжид жоме масжиди атрофи таъмирланиб янги янги боғ барпо этилиб замон талаб даржасига жавоб берадиган таҳоратхона қурилиб жоме масжид қавмига топширилди. Қизилтепа жоме масжидида ҳам қўшимча равишда тадбиркор қурувчи Завқиддин ака томонидан маънавиятхонаси, имом хатиб ва пеш айвонлар қурилиб масжид жамосига топширилди. Баландғардиён маҳалласида жойлашган Қизбиби жоме мажидида ҳам масжид атрофи девор билан ўралиб Дарвозахона ва имом хатиб хонаси қурилди.
Кейинги икки йилда Ҳаж сафарига борувчилар сони бешмингдан икки мингтага оширилгани ҳам мўмин –мусулмонларимизнинг чексиз қувончига сабаб бўлди. Туманимиздан ҳам ҳар йили 20-30 нафар киши муборак сафарга бориб келиши таъминланмоқда.Зеро, Аллоҳ таолонинг байтини Ҳаж қилиш ҳар бир мусулмоннинг орзуси саналади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ҳажга бориш шунчаки зиёрат эмас, балки юксак масъулият саналади. Бу йил туманимиздан муборак сафарга борадига ҳожиларимиз эл- юртга ўрнак бўлган, маҳалладаги кам таъминланган, ёрдамга муҳтож кишиларга ҳомийлик қилган ҳамда адашганларни тўғри йўлга солишда ҳиссасин қўшган уларни ҳомийликка олган 19 нафар фуқароларимиз Муборак ҳаж сафарига зиёратга кетдилар.
Жорий йилда Қурбон ҳайити байрами арфасида маҳала кўчаларимиз масжидларимиз ва қабристонларимиз тозалаш ва ободонлаштирилиб ҳайит байрамини туманимиз ёшу қариялар хурсадчилик билан ўтказдилар.
Албатта, амалга ошириладига хайирили ишлар замирида юртимиздаги тинчлик ва осойишталик алоҳида ўрин тутади.Зеро, тинчлик бор юртда ривожланиш, тараққиёт бўлади.Бу неъматларнинг давомли ва зиёда бўлиши эса шукронага боғлиқдир.Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “ агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта,(уларни янада) зиёда қилурман ... ” ,- деб марҳамат қилган (Иброҳим сураси, 7- оят)
Муҳаммад Ғаззолий айтадилар: “Инсон ўз ерига, гарчи у зиё ўсмас саҳро бўлса ҳам қаттиқ боғланади. Ватанни севиш инсон руҳиятидаги асл табиатдир. Ушбу табиат ватанда яшашда ҳузур-ҳаловат, ундан узоқ бўлинганда соғинч, ҳужум қилинганда мудофаа ва камситилганда ғазаб ҳисларини пайдо қилади”.
Ғарб файласуфларидан бири Гегель айтганидай “Маърифатли халқларнинг ҳақиқий жасорати Ватан йўлида қурбон бўлишга тайёр эканликларида акс этади”. Барчамизга “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида бўлиб ўтаётган Мустақиллик байрами муборак бўлсин .

Қизилтепа туман “Боязид Бастомий” Завқиддин Орипов
ҳамда туман бош имом хатиби.




скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш