Аёл – оила учун фаҳрдир.

2-02-2022, 15:25 admin Мақолалар 292

​​ Аёл – оила учун фаҳрдир.

Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Аллоҳ таолога хамду саноларимиз бўлсин.Севикли пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллоллоҳу алайҳи васаллам га, ахли байт, асҳобларига чексиз салом, дурудларимиз бўлсин.
Оила қуриш ниятидаги эркак ўзи учун никоҳи харом ва совчилик қилиб бўлмайдиган шахсларни ажратиб олади.Савол туғилади?
Кимни келин қилиш керак?.
Бу саволга жавоб излаб Росули акрам хадисларини ўрганамиз.
У Зот ушбу хадис ила келинликка номзод бўлмишнинг алоҳида сифатларига эьтибор беришимизни тавсия қиладилар.
Абу Хурайра розияллоҳу анхудан ривоят қилинади:Набий соллоллоҳу алайхи васаллам: "АЁЛ тўғри нарсаси учун никоҳланади: моли учун, насаби учун ,. жамоли учун ва дини учун.Сен диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур", дедилар.
Дархақиқат бу сифатлар аёллар учун зарур сифатлардир.
Аммо диндорлик,солиҳалик ҳам мужассам бўлган бўлса, у энг маъқул, муносиб келиндир.
Ўтмишга назар солсак ҳам шижоати, дини, жамоли, иймони билан тарихдан жой олган оналаримизни кўришимиз мумкин.
Биринчи бўлиб мустабид – Фиръавнга бутун иймони, куч-қуввати ва шижоати ила юзма-юз рўпара турган шахс – саййида Осиё онамиз.
Биринчи бўлиб Каъбатуллоҳнинг вужудга келиши ва Макка шаҳрининг гуллаб-яшнашига сабаб бўлган – Ҳожар онамиз.
Биринчи бўлиб Мухаммад Мустафо соллоллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирган – Хадича онамиз.
Биринчи бўлиб Ислом учун жонини фидо қилган – Сумайя онамиз.
Биринчи бўлиб Ислом учун мол-мулкини ҳеч иккиланмасдан фидо қилган– Хадича онамиз.
Биринчи бўлиб Сафо ва Марва орасида югурган – Хожар онамиз.
Эътибор берсак , Аллоҳ таоло инсон Зотини жуфт қилиб, ўзларига яраша хос хусусиятлар берди.Ва уларни Қиёматгача халол- пок йўл билан бирга хаёт йўлларини бирга қилди.
Аллох таолонинг Ўзига хадсиз шукрлар бўлсинки, мусулмон бандаларига Ислом туфайли оилавий бахт неъматини ато қилди, ва оила - фароғат қасрига айланди.
Аёлларни ҳурмат қилган ва уларнинг қадр-қимматини билган инсонларга Аллоҳнинг саломлари бўлсин.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш