Халқаро Пресс-клубда “Бағрикенг ислом: тинчлик ва эзгулик дини” мавзусидаги анжуман иш бошлади

4-10-2017, 18:47 admin Янгиликлар 1 636

Халқаро Пресс-клубда “Бағрикенг ислом: тинчлик ва эзгулик дини” мавзусидаги анжуман иш бошлади
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Медиамарказида Халқаро Пресс-клуб ташкилотчигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга тарихий ташрифи якунлари туркумидан “Бағрикенг ислом: тинчлик ва эзгулик дини” мавзуидаги анжуман иш бошлади.

Унда Ўзбекистон мусулмонлар идораси ва бошқа диний ташкилотлар раҳбарлари, Ислом академияси, Тошкент ислом университети вакиллари, “Маҳалла” фонди фаоллари, экспертлар, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот вакиллари иштирок этмоқда.

Анжуманни кириш сўзи билан очган модератор Ж.Усмонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясида сўзлаган тарихий нутқида илгари сурилган ташаббуслар ва уларнинг аҳамияти ҳақида туркум сессиялар ўтказилаётгани, бугун ана шу мулоқот доирасида “Бағрикенг ислом: тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида фикр алмашинишини маълум қилди.

Шундан сўнг анжуман иштирокчиларини сессия спикерлари билан таништирди: Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Рус правослов черкови Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий, Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Шоазим Мунавваров, Имом Бухорий халқаро маркази директори Шорасул Зиёдов, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Убайдулло Уватов.

манба:muslim.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш