АЁЛ ЛИБОСИ ВА ҲАЁ-ИБОСИ БИЛАН ГЎЗАЛ

22-06-2020, 14:35 admin Мақолалар 1 220

Бисмиллахир Рохманир Рохйм!
Бутун оламни яратган Оллоҳимга ҳамду-саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад солаллоҳу алайҳи вассаламга дуруду саловатларимиз бўлсин.
Аёл-мўътабар зот, беназир хилқат. Унинг латофати, ҳаё-ибоси, иффати ҳар қанча мақтовга лойиқ. Чунки, у дуру гавҳарларга ўхшайди. Гавҳар шунинг учун ҳам эъзозга лойиқки, у ерга тушса, чанг-ғуборга булғанади. Шикаст етса синади, қадри пасаяди, зийнатини йуқотади. Шу боис, у эҳтиётлик билан авайлаб асралади. Аёл ҳам шундай, нечоғлик эҳтиётлик билан муносабатда бўлинмаса, унинг гулдек нозик қалбига озор етиб қолиши мумкин. Дунёдан ҳеч бир дин аёлларга ислом динидек, катта эътибор билан қараган эмас. Ислом дини аёлларга бўлган муносабатни, кишиларга бўлган яхшилик ва эзгуликни меъзони қилиб олиб, аёл, қиз, опа-сингил, жуфти ҳалол ва мўтабар она сифатида юксак эъзозлайди. Унга бир гул сифатида қараб, уни парвариш қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳам моддий, ҳам маънавий кафолатни эркак киши зиммасига юклайди. Ислом динидан олдинги жамият даврида аёллар барча инсоний ҳуқуқлардан маҳрум эдилар. Уларга нихоятда паст назар билан қараларди. Хаттоки, аҳвол шу даражага етгандики, баъзи араб қабилаларида қиз фарзанд туғилишини жохил оталар ўзларига ор-номус билиб, қизларни тириклай қора ерга кўмиб юборардилар. Ислом дини бундай мудҳиш одатларга бархам берди. Ер юзида ўзининг адолатли кўрсатмалари билан ҳамиша устун бўлган ислом дини наинки комил, эзгу қалбларни, балки, каттаю кичик ҳар бир инсонни, ирқи, миллати ва эътиқодидан қатъи назар ўзгалар тарафидан таҳқирланиши, хўрланиши ва хорланишига асло йўл қўймайди. Айниқса, аёл зотини доимо улуғлаб, авайлаб-асраш ҳаракатида бўлади. Пайғабаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом): «Жаннат оналар оёғи остидадир», -дейдилар. Ана шу ҳадиси шарифнинг ўзи ҳам мусулмон оламида аёлнинг нечоғлик эъзозланганига ёрқин далилдир. Аёлнинг бу қадар қадрлашини аввало, уни ҳалоллиги, ахлок-одоби, дин-у диёнати ва эътиқодига боғликдир. Шу билан бирга унинг ўзини тутиши, туриш-турмуши, либоси унинг ички дунёсидан, ҳаё-ибосидан далолат беради, иффат ва латофатини белгилайди. Ўзимизнинг миллий либосларимиз бор.
Исломда уст-бошга, кийинишга ҳамиша катта эътибор берилган. Кийимнинг доим озода, ярашиқли ва иқлим шароити учун қулай бўлиши уқтирилган. Шу жиҳатдан аёлларимиз уст-боши ҳам ўзларига хос, яъни, шариатимизда кўрсатилгандек, баданларнинг очиқ кўзга ташланишига йўл кўймайдиган тарзда бўлиши шарт. Ҳар бир миллат ўз миллий либосини кийишга тўла ҳақли. Шундай экан аёлларимиз ўз миллий либосларини кийсинлар. Ўзимизга хос кийиниш орқали маданиятимиз қайта тиклансин. Лекин мен бу миллий кийимларимиз яратилган пайтда қандай бўлса шундайлигича қолсин демоқчи эмасман. Ривожланган мамлакатларга бир эътибор берайлик. Уларнинг қадимий либослари ҳам замоннинг ҳам ўзгариши, тарихий муносабати билан мукаммаллашиб, кўркамлашиб бормоқда. Бизнинг мутахассисларимиз ҳам шу соҳада чуқурроқ изланишлар олиб бориб, ота-боболаримиз яратган либосларини ҳозирги замонга мос, иқлимимизга қулай, урф-одатларимизга, диний эътиқодларимизга тўғри келадиган шакилларини яратсалар деган ниятим бор. Шунингдек, кўп миллатли Ўзбекистон халқларининг миллий либосларига ҳурматда бўлиш ҳамда минг йиллар давомида шакилланган урф-одатларимизга мос, иффат, шарм-ҳаё ва латофатини ифода этган кийиниш маданиятини кенг тарғиб-у ташвиқ қилиш керак.



Навоий шаҳар бош отинойиси: Ч.Бурхонова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш