Ҳою – ҳавас ким ўзарга...
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Тўй,маърака- маросимлар ва оилавий тадбирларни ўтказишда динимизга ва миллий урф-одатларимизга кўра ўртаҳолликка амал қилиш маъқулланган бўлиб,меъёрни билмаслик,ўзидан кўра камхарж кишилар ўртасида ўзини кўрсатиб дабдабага берилишни кибрланиш деб таъкидланган. Улуғ донишларимиздан бири:“Ҳою-ҳавас томирларидан бири ўса бошласа уни тақво муолажаси билан қирқиш керак,қирқадиган асбобинг ўтмаслашиб қолса уни қайрагин,ялтирасин.”-деб насиҳат қилганлар.Кибрланиб ҳою-ҳавасга берилувчилар аслида қовмни йўлдан оздирувчилардир.Уларнинг кибрланиб қилган тўй- базмларига меҳмон бўлганлар орасида ўзи каби ҳамёни бақувватлари ундан ўзишга,камхаржлари эса қарз олиб бўлсада шундай тўй қилишга ҳаракат қиладилар.Шундайларнинг сарпо- суруқлари ва сепларини, хоналарини ясатишларини кўрганлар албатта шундай қилиб,ўғил уйлантиришга ва қиз чиқаришга орзуманд бўлишади..Натижада ўз моддий имконияти чегарасидан чиқиб ҳисоб-китобини йўқотадилар.Маърака- маросим қилишда моддий бойлигини исроф қилиб бошқалардан устун эканини кўз-кўз қилганларни ҳам, ўз иқтисодий ҳолатини ҳисобга олмасдан дастурхон ёзиб ўзларини кибр эгаларига тенг қилувчиларни ҳам Аллоҳ таоло исрофгарлар деб ҳукм қилган ва бандаларини мўътадилликка чақирган: “( Бахиллик қилиб)қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг. (Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг!Акс ҳолда, маломат ва маҳрумликда ўтириб қолурсиз.(Исро сураси,29-оят). Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сени икки хислат- фахрланиш ва исрофгарчилик хатога бошламаса,ҳоҳлаганингни еб,ҳоҳлаганингни ичавер”- деганлар.(Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан Имом Бухорий ривояти). Ризқ Аллоҳданлиги сабабли буюк яратувчи беш қўлни баробар қилмаганидек ҳамманинг рўзғорида кенглик берган эмас, лекин сепу- сарпо,келин-куёв уйини безатиш,тўй қилиш,меъбеллар,уй- жиҳозлари қилиш,бешик этишдаги ташвиш- тараддулар бир хил бўлиб қолмоқда.Кундан- кунга орзу-ҳавасларни ҳади ошиб бормоқда.Фикримни исботи учун айтмоқчиманки яқинда бир хонадонга Ақийқа маросимига бордим.Ақийқа маросими тўйхонада ўтди.Дастурхон лиқ тўла ноз-неъматлар билан тузатилган.Маросимга келин тараф қудалар келишди. Ҳар бир келгувчи қуда аёлларни қўлида биттадан ясатилган ва тўлдирилган жами 20 дан зиёд патнислар,уларда янги туғилган бола учун,шу хонадоннинг барча аъзолари учун сарпо-суруғлар,турли хил қимматбаҳо ширинликлар,турфа хил мевалар келтирганлар.Яна бир ажабтовур ҳолат мени ҳайрон қолдирди.Ақийқа маросими меҳмонларининг ҳаммасига биттадан совға халтачасига солинган қўғирчоқ ва қимматбаҳо шоколад конфети улашиб чиқишди. Эмишки фарзанд ўғил бола бўлса ўйинчоқ машинача ва ширинликлар,агар фарзанд қиз бола бўлса қўғирчоқ ва ширинликлар тарқатиш лозим эмиш. Ажабо! шариатга кўра Ақийқа маросимини ўтказишда бундай ҳукмлар келмаган.Аслида Ақийқа маросимини тўйхонада эмас,қишлоқ жойи ҳовлида қовми-қариндошлар қудалар ўртасида ўтказилиб фарзанд учун дуолар олинса ҳам бўларди. Ақийқа эҳсонини дабдабали қилиб тўйхонада ўтказилиши шарт ҳам эмас. Қолган ҳою - ҳаваслар учун сарфланган маблағни ҳақиқий муҳтож кишини топиб ўз ўрнида сарфланса қилган садақаси учун эҳсон эгаси кўпдан-кўп ажру-савоб оларди.Кибрга берилган кимсанинг ҳою-ҳавасга берилиб қилган амалини биз урфга киритиб қадрият сифатида келгуси авлодга етказамизми? Афсуслар бўлсинки никоҳ тўйларида, ақийқа эҳсонларида ва бошқа тантанали оилавий тадбирларда диний ва миллий қадриятларимизни менсимаслик ҳолатлари кенг авж олмоқда.Бу каби ҳолатларни олдини олишга жиддий эътибор қаратмоқ зарур!.Бизнинг қадриятларимизга кўра маърака – маросимлар: ҳалолдан маблағ топиб,холис Аллоҳга ният қилиб, садақани ўз ҳақдорларига бериб,энг асосийси Аллоҳ ризолигини истаб қилиниши кони фойдадир!.
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С.Хушматова.